Қирғизистон: Эмгекчил қишлоғининг ёшлари дўконлардаги 500 минг сомлик спиртлик ичимликларни синдириб, йўқ қилишди

Фото:Azattyk.kg

Қирғизистон Республикасидаги Норин туманинг Эмгекчил қишлоғининг ёшлари ароқ савдоси ва истеъмол қилиш масаласига қаътиян қарши чиқишмоқда. Бу муаммони сўз билан айтибгина қолмасдан, қишлоқдаги ароқ дўконларидаги спиртлик ичимликларни барчасини сотиб олиш учун 400 минг сом йиғишган. Бу ташаббусни қўллаган дўкон эгалари ҳам 100 минг сомлик ичимликларни ўзлари беришган. 11-12-август кунлари ҳарид қилинган ичимликларни ёшлар қишлоқ чеккасига олиб бориб, синдириб, бульдозор билан кўмишиб ташлашди.

Бу ҳақдаги маълумотни қишлоқ ёшлари тарқатмоқда. Бундан буёғига Эмгекчил қишлоғи ёшлари спиртлик ичимликларни сотилишини ўз назоратларига олишмоқчи. Шу кунгача Нориннинг 5 қишлоғида, шу йўл билан спиртлик ичимликни сотишни таъқиқлашга эришилган.

Манба: chagylgan.kg

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нью-йоркда ўзбек миллий нонвойхонаси очилди

Ўзбекистонлик йигитлар Нью-Йоркнинг Бруклин туманида миллий нонвойхона очишди.  Нонвой Нью-Йорк аҳлига салом йўллар экан, тандирдан энди узилган Тошкент кесма патирини ...

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...

Халқаро  сиёсий  майдонларда   ўзбек тилимиз  қачон  янграйди,  ёхуд  ўзбекистондаги  халқаро сиёсий  учрашувлар, тадбир  ва  анжуманларда  давлат   раҳбарларимиз  қачон  ўзбек  тилида  сўзлайдилар

(Ўзбек тили Ўзбекистоннинг Давлат Тили эканлиги ҳақидаги қонун қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлайман) Миллий ўзлигимиз, фахр ва ифтихоримиз муҳрланган ушбу қутлуғ ва ...