Ўзбекистонда соат 21:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқланади

Фото:Газета.Уз

Ўзбекистонда чакана савдода 21:00 дан, умумий овқатланиш муассасаларида эса 23:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқланмоқда.

Ўзбекистонда куннинг маълум вақтларида алкогол маҳсулотларини сотишни тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори ишлаб чиқилмоқда, дея хабар қилди «Газета.uz”нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 11 август куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида тунги вақтларда дўконлар, кафе ва ресторанларда спиртли ичимликларни сотишга чеклов киритишни топширган.

Чакана савдода 21:00 дан, умумий овқатланиш муассасаларида ва тантанали маросимларни ўтказишда 23:00 дан кейин алкогол маҳсулотларини сотишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасидаги ахборот манбаси маълумотларига кўра, лойиҳа шу вақтгача ишлаб чиқилган бўлиб, унинг «Аурум 898» тунги клубида таниқли спортчининг ўлими билан тугаган ҳодисага алоқаси йўқ.

Суҳбатдошнинг маълум қилишича, ҳужжат маст ҳолатда содир этилаётган жиноятлар даражасини пасайтиришга қаратилган. ИИВ маълумотларидан иқтибос келтирар экан, у жинсий зўравонликларнинг 25 фоизи ва қотилликларнинг 16 фоизи алкогол таъсирида содир этилганини маълум қилди.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида спиртли ичимликлар сотиш билан шуғулланувчи дўкон сотувчиларининг маълум қилишича, улар маҳаллий ҳукумат органларидан 21:00 дан кейин спиртли ичимликларни сотиш тақиқлангани ҳақидаги огоҳлантиришни олиб улгуришди.

Манба:Газета.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди ўзбекистонда мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 ...

Бозордаги босқин

Бозорларда ноқунуний савдолар  юзасидан  рейдлар ўтқазилиши табиий ҳолат. Харидор сифатида  ўзимиз  ҳам бу каби жараёнларнинг кўп марта гувоҳи  бўлганмиз. Агар гап озиқ-овқат ...

Бахти ташкентский учун москвадаги сизода ўзбек маҳбусларидан “тўёна” йиғилди (видео)

Москвадаги 5-тергов изоляторида жиноят оламининг бир гуруҳ вакиллари 17 нафар ўзбек маҳбусидан "вор в законе" рутбасига эга бўлган Бахти Ташкентский ва Бахти Янгиабадский ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400