Руминияда уч кундан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти

Бухарест. 2018, 12 август.

Руминияда уч кундан ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган кўп минг кишилик норозилик намойишлари давом этмоқда.

Пойтахт Бухарестда 12 август куни намойиш қатнашчилари НАТО ҳамда Европа Иттифоқи байроқларини тутган ҳолда, ҳукмрон Социал демократик партияни “қизил ўлат” дея қоралашди ва ҳукумат истеъфосини талаб қилишди.

Икки кеча олдин Бухарестда полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пушкаларидан фойдаланди. Айрим намойишчилар тош, идиш ва тутун бомбаларини полицияга қараб улоқтирди. Тўқнашувларда 500 га яқин одам жароҳат олгани айтилмоқда.

Полиция 10 август куни ошиқча куч қўлланилганини рад этиб, расмийлар мутонасиб чора кўришганини айтди.

Маҳаллий матбуот ҳисобларига кўра, 10 август куни бўлиб ўтган намойишда 30-80 минг бухарестлик қатнашди. Руминия бўйлаб бошқа шаҳарларда ҳам минглаб одам намойишга чиқди.

12 август куни намойишчилар сони аввалги кунлардан озроқ бўлгани айтилмоқда.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Урганчда гўшт нарҳи тушгани айтилмоқда

Хоразм вилоят Урганч шаҳри ҳокимлиги ”Савдо харид” корхонаси билан ҳамкорликда Урганч деҳқон бозорида мол гўштини 30 минг сўмдан сотилишини йўлга қўйди. Бу ҳақда “Турон24” ...

Эрон ёшлари cafa u19 чемпионатида ғолиб чиқишди

Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати якунланди. Сўнгги турнинг ҳал қилувчи баҳсида Тожикистон ва Эрон ёшлари ...

Сергелидаги янги уйлар нархи қайта кўриб чиқилади

Бугун, 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида фуқаролар қабули ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Imtiyozli uy» канали хабар берди. ...