Сенатор Иқбол Мирзо Каримов даврини “қора туш”га тенглаштирди

Фото:© senat.uz Иқбол Мирзо

Каримов ўлганида уни “ота” ва ғояларини қояга қиёслаган шоир Иқбол Мирзо Каримов даврини “қора тушга” тенглаштирди. Сенатор олдинги Президент даврида “кўпчиликнинг келажакка умид шамлари бирин-кетин ўча бошлаганлиги”ни билдирди.

“Халқ сўзига” ёзган мақоласида Ўзбекистон халқ шоири Каримов давридаги “карахт муҳит” манзарасида Мирзиёвнинг ёзувчи ва шоирларга кўрсатаётган “марҳамати”ни олқишлайди.

“Ёнган юрак зиёси” сарлавҳали мақоласида Иқбол Мирзо “янги шаҳарларга асос солиниб, қишлоқлар қайта бунёд этиляпти”, дейди.

 

Бироқ у қайси янги шаҳарга асос солинганини келтирмаган.

“Эркин иқтисодий ҳудудлар ташкил этилиб, ишбилармонларнинг қўлбоғи ечиляпти”, деб ёзади Иқбол Мирзо.

Ўзбекистон халқ шоири Ўзбекистонда пайдо бўлаётган янги-янги вазирлик ва қўмиталар ҳамда кети кўринмаётган фармону қарорларни ҳам тилга олган.

Шоирга кўра, “муҳими, ҳеч бири хўжакўрсингамас, ҳаммаси халқни рози қилиш учун”.

Айни пайтда муаллиф “аввал нега бўлмаган экан?” саволга жавоб излашга ҳам уринган.

Иқбол Мирзо кўра, йиллар давомида ўзбеклар ўзларини алдаб, ўзларига маҳлиё бўлиб, бино қўйиб яшаган.

Халқ шоири марҳум президент даврида сўз эркинлиги бўғилганини ҳам тан олган.

“Таълимни ислоҳ этамиз деб, болаларимизни кўрсавод қилдик, тиббиёт ғорат бўлди, эркин сўзнинг томоғидан хиппа олдик”, дейди Каримов даврида замонни ёмонлама деб ёзган шоир.

“Юрагига қўрқув уя қурган, қориндан бошқа нарсани ўйламайдиган, қўшнисига қайишмайдиган, лоқайд ва карахт муҳит пайдо бўлди”.

“Отанинг ғоялари…”

Ўзбекистоннинг аксар қишлоқлари, туманлари ва ҳатто айрим шаҳарларда ҳам электрда узилишлар бўлиб, одамлар совуқда ўтиришга мажбур бўлган вақтларда ҳукумат қўшни давлатларга электр узатишни бошлаганди.

Ўзбекистон халқ шоири бу ҳодисага бағишлаб “Ўзбек чироқлари” номли шеър ёзган.

“Зуҳро юлдузидек мавжланиб порлар Ўзбек чироқлари Афғонистонда”, дейилади унда.

Иқбол Мирзо, шунингдек, Каримов давридаги расмий Мустақиллик байрами тантаналарида ижро этилган кўплаб шеър ва қўшиқлар муаллифи ҳамдир.

Мавжуд ҳукуматни олқишлаб, танқидчиларни, хоссатан четдаги танқидчиларни ёмонловчи бу шеърлар расмий табирларда қайта-қайта куйланадиган қўшиқларга айлантирилганди.

Шоирнинг олисдаги “маҳмадана”га бағишланган шеъри мустақиллик байрамини якунлаб берувчи қўшиқ сифатида бир неча йил саҳнадан тушмаган.

“Олисдаги маҳмадана, эй эски олчоқ,

Менга қадам ташламоқни ўргатмагин сен!

Ўзингга боқ, кейин, майли, ноғорангни қоқ,

Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен!”

“Отанинг ғоялари қоялардек мангулик,

Шери мардга муносиб арслонпанжа издош бор”, деганди у Каримовни дафн қилиш маросимлари ўтаётган кунларда.

Бу сенатор Иқбол Мирзонинг Каримов даврига танқидий назар ташланган биринчи чиқиши эмас.

Аммо бу каби танқидий ёндашув шоирнинг фикрими ёки у тамсил қилаётган парламент юқори палатаси – Сенатнинг расмий мавқеъими, қоронғу.

Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида Каримов даврида қарор топган сиёсий тартибни аёвсиз танқид қилгани ҳолда, ҳозирга қадар масъулиятни тўғридан-тўғри шахсан биринчи президентнинг ўзига юкламаган.

Унинг топшириғи билан Ислом Каримов жамғармаси ташкил этилган ва марҳум президентнинг ҳайкаллари ўрнатилган.

Аммо шундай бўлса-да, оддий ўзбекистонликлар Каримов даври ҳақидаги танқидий фикрларини очиқроқ изҳор қила бошлаганлари кузатилади.

 

Манба:BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ортиқхўжаев абдурасул вахобовнинг оиласига: «интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»

«Kun.uz» мухбирларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов лавозимидан озод этилгани кеча маълум бўлди. Шу билан бирга «Togri.uz» нашрида Тошкент шаҳар ҳокими ...

Энди хитой фуқаролари ўзбекистонга визасиз кира олади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига ...

Россия украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилади

Россия кучлари Украинанинг барча шаҳарларига ҳужум қилада. Бу ҳақда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Telegram-каналида эълон қилинган видео мурожаатида айтиб ўтди. Унга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400