Ўзбекистон ва Қирғизистон тенг ер майдонларини ўзаро алмашади

Фото:© Flick

Ўзбекистон ва Қиғизистон тенг бўлакли ер майдонлари билан алмашади, бу ҳақида томонлар чегарани делимитация қилиш жараёнида келишиб олишган, деб хабар қилмоқда Russia Today.

Келишувга кўра, Қирғизистон Ўзбекистонга “Барак” эксклавини беради, Ўзбекистон эса Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Қорасув туманидаги Оқ-Тош қишлоғига чегарадош бўлган ҳудуддан ушбу эксклавга тенг майдонни ажратиб беради.

Хабарда айтилишига кўра, маҳаллий аҳоли давлатлараро комиссиянинг ушбу қарорига рози бўлган.

Чегарани демаркация ва делимитация қилиш давлатлараро комиссиянинг сўнгги учрашуви 1-7 август кунлари Фарғонада бўлиб ўтган эди. Комиссия кун тартибида ҳали яна иккита анклав масаласини кўриб чиқиш турибди: Шохимардон ва Газнов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларида сўнгги 10 йил давомида илк бор ижобий натижага ўтган йил Давлат чегараси ҳақидаги дастлабки шартнома имзоланганидан кейин эришилган эди.

Манба:Соф.Уз

 


Қирғизистон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижон вилоятидаги барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти тикланган

Энергетика вазирлиги республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти ...

Тошкент шаҳрининг олмазор, мирзо улуғбек ва миробод туманларига ҳокимлар тайинланди

Халқ депутатлари Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. ...

Тошкентда 52 ёшли шахсни боши ва қорин қисмига уриб-тепганлиги боис касалхонада вафот этди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида икки шахснинг ўзаро жанжали ўлим билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати  хабар берди. 2019 йил 12 август куни соат 01:00 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400