Россиялик бизнесменлар Путин ёрдамчисининг хати туфайли бир кунда 3 млрд доллар йўқотди

Фото:epravda.com.ua

11 нафар энг бадавлат россиялик бизнесменларнинг бойлиги 10 август куни бир кун ичида 3 миллиард доллардан зиёдга камайди, деб ёзади Meduza Bloomberg рейтингига таяниб.

9 август куни кечқурун Россия президентининг ёрдамчиси Андрей Белоусов Владимир Путин номига ёзилган хатда Россиянинг металлургия ва кимё компаниялари даромадларидан 500 миллиард рубль мусодара қилишни таклиф этган эди.

Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, энг кўп «Новолипецк металлургия комбинати» эгаси Владимир Лисин йўқотган — унинг давлати 832 миллион долларга камайган.

Виктор Рашников («Магнитогорск металлургия комбинати») ва Алексей Мордашов («Северсталь») 450 миллион доллардан, Роман Абрамович (Evraz) 381 миллион доллар, Владимир Потанин эса («Норникель») 290 миллион доллар йўқотган.

Ушбу бизнесменларга тегишли компаниялар «Белоусов рўйхати»га киритилган.

Манба:Дарё.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

15-апрелда тошкент-бишкек автобус қатнови тикланди

Бугун, 15 апрель куни Тошкентдан Бишкекгача халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус кунига икки марта: 18:00 ва 19:00 да йўлга чиқади. Йўл кира нархи: 250 минг сўм ...

Ўзбекистон ва қозоғистон чегарада машиналар тўпланиши масаласини муҳокама қилди

Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Ачилбай Раматов ўртасида иккиёқлама учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Тошкентда 15 ёшли ўсмир бошқараётган «матиз»  йўл ўртасида турган электр узатувчи темир устунга бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ борасида маълумот берди. Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 5.00да Тошкент халқа йўлининг Учтепа тумани ҳудудидан ўтувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400