Ғалаба билан табриклаймиз, Малоҳат!

Дунёда нима кўп касбларнинг тури кўп. Инсонлар қанчалик салоҳиятли бўлмасинлар, бир ўзлари ўнлаб  касбларни эгаллай олмайдилар. Лекин бир ҳунарнинг миридан – сиригача эгаллай оладилар . Айрим кишилар уч- тўрт, ҳатто ундан ортиқ касбларни ҳам мукаммал биладилар. Бундайларни туғма иқтидорлар, дейиш мумкин. Иқтидор билан бирга тинимсиз меҳнат, ўқиш, уқиш ва шу ҳунарларни севиш ҳам лозим. Камолот шунда қанот ёзади. Яна одамда чидам, сабр ва матонат ҳам бўлиши  керак. Агар таъбир жоиз бўлса: касб- инсоннинг қаноати, инсон касб-ҳунарсиз ўз оиласини ҳам боқолмайди., жамиятга ҳам фойда келтирмайди. Ҳар – бир ишга юракдан киришилмаса, одам ҳеч бир натижага эришолмайди.

Адабиёт ҳам , саънат ҳам инсондан шундай меҳнатни талаб қилади. Яъни тинимсиз меҳнат, изланиш, ўқиш, уқишни талаб этади. Ёзувчи, шоир, артист қанча иқтидорли бўлмасин, бу “ машқ”ларисиз ўзи истаган орзуларига етишолмайди, эл назарига тушолмайди. Қобилият , меҳнат билан бирга ёзувчида ( шоир, актёр, режисёрларда) ўз эл- юртини жонидан ортиқ севиш туйғуси туғма бўлиши керак.  Халқимиз орасида бундай туғма иқтидорлар бор. Бусиз тараққиёт бўлмайди. Эл- улус: ҳар касбнинг ўз устаси бор дейди. Шундайлардан бири, менимча, исми жисмига мос – Малоҳат Абдулладир.

Ҳамма- ҳаммадан нолиган, бир- бирининг ёки бошлиқлари устидан шикоят , аризабозлик қилиб юрилаётган замонамизда касбидан илҳом олиб, кўнглидан ўз ишини бажариб келаётган  Малаҳотхонни мен ибратли, жонкуяр, тўғри сўз кишилар қаторида кўраман.  У инсонларга яхшилик қилиш ҳисси билан яшайди ва бундан ўзи ҳам маънавий озуқа , завқ олади. Малоҳатхоним ўз ошпазлик касбини юрагидан севади.

Малоҳат Абдулла Жиззахнинг Зарбдор туманидаги “ Лола” боғчасида ошпаз бўлиб ишлайди. Тўрт йилдан бери. Беш боланинг онаси (1970 йилда туғилган) бўлмиш бу хоним пазанда, озода, ғайратли хоним. Ҳар қандай шароитда ҳам ўз касбини биринчи ўринга қўяди. Болажонларга ширин таомлар тайёрлаб беради. Шу сабабли Малоҳатхон Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тамонидан ўтказиб келинаётган ошпазлар конкурсларида яхши ўринларни эгаллаб келаяпти.

Биз бу пазанда хонимни аввал ҳам ютуқлари билан табриклаган эдик.

Конкурсларнинг жиддий ва қизиқарлилиги кундан – кунга юқорилаб бораяпти. Малоҳат Абдуллаева бир неча кунлар олдин ҳам ўзининг шу конкурсга тайёргарлик кўраётганини бизга сўзлаб берганди.  “Бирдамлик Халқ Ҳаракати “фаоллари мусабақада ғолиб чиқиши учун унга омад ва ғалаба тилаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”( 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ3261) қарори бор. Унда мактабгача  таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси билан  бирга  соғлом овқатланишни ташкил этишга  алоҳида урғу берилган.  2018 йилнинг июл ойида Республикада “ Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танлови бўлиши кўзда тутилган эди. Бу кўрик – танлов мактабгача таълим тарбияланувчиларининг соғлом ва тўғри овқатланишининг ташкил этиш, ошпазларнинг каспий даражаларини ошириш,тажрибаларини оммовийлаштириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантиришни назарда тутади.

Бу кўрик- танловда 14 нафар ошпаз иштирок этди. Малоҳат Абдуллаева биз билан кўрик – танловдан сўнг ўз ҳаёжонлари ва ўз ҳис- туйғулари билан ҳам ўртоқлашди: “ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хонбалиқ оромгоҳида ўтказилган кўрик- танлов менга бир олам завқ- шавқ берди. “Йилнинг энг яхши ошпази” ва “ Энг яхши ошхонаси” танловига қаттиқ тайёргарлик кўриб келаётган эдим. Республикада ўтказилган бу кўрик- танловнинг мутлоқ ғолиби бўлдим.

Ўзимнинг ҳам беш нафар фарзанд бор. Уларнинг тарбияси билан ҳам машғулман. Шу тажрибаларимдан ҳам оилада кўп фойдаланишга ҳаракат қиламан. Инсон ҳуқуқлари фаолиятимдан ҳам гапирсам, мен одамларнинг турмуш ташвишларини  енгишда бироз бўлса ҳам фойдам тегаётганидан ўзимни бахтли ҳис этаман. Мен мактабгача таълим вазирлиги озиқ- овқат бўйича мутахасис муаллифи Абдурашид Қодировга ўз миннатдорчилигимни билдираман! МТМдаги ошпазларнинг фаолиятини юзага чиқаришда Паркент тумани Халқ таълими бўлими мудири Улуғбек Муҳаммадалиевга,  8- сонли МТМдан Шоира Исломовага ва ошпаз С. Ғиёсовага  чин дилдан ташаккурлар билдираман ” .

Биз эса ғайратли , иродали, қизиқувчан ва интилувчан Малоҳат Абдуллаевага зафарлар,омадлар,бахт- иқбол доим ёр бўлишини  Тангридан тилаб қоламиз!

Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухаммад шакур: “экспортни тижоратчиларга берайлик”

Бу йил Сурхондарёда минглаб тонна пиёз шундоқ ерда қолиб кетди. Минглаб тонна картошка нобуд бўлди. Деҳқонлар хонавайрон бўлди. (more…)

Оғзингга қараб гапир, георгий городецкий!

ЛДПР партияси аъзоси Георгий Городецкий Москвада "Ӯзбекистон президенти Ислом Каримовга Москвада ёдгорлик ӯрнатилишига қарши” сарлавҳаси остида бӯлиб ӯтган петицияда унинг ...

Андижонда «сабзи-арчди» маросимидаги жанжал жанозага уланиб кетди

2019 йил 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилган А.С.га (эркак ...