Шавкат Мирзиёев: Бюрократия тизимимиз ўзгармагунича тадбиркорга йўл йўқ

Шавкат Мирзиёев: Бюрократия тизимимиз ўзгармагунича тадбиркорга йўл йўқ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани фаоллари билан учрашган эди. Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантириш, соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича ҳали ҳам кўнгилдагидек эмаслиги, айни вақтда, бу соҳа ривожланмай туриб, давлат ҳам ривожлана олмаслигини таъкидлаб ўтган эди.

Агар биз азим шаҳримиз Тошкентда тадбиркорликни қўллаб-қувватламасак, иш жойи ярата олмаймиз.

 

Лекин бизнинг бюрократия тизимимиз ҳали ўзгармагани, ҳали прокурорнинг, ички ишларнинг, солиқчининг, ҳокимнинг, ер берувчининг, газ уловчининг, чироқ уловчининг дунёқараши ўзгармагани учун тадбиркорга йўл йўқ ҳали. Қандай бўлмасин тўсиқ қилиш йўлида юрибди булар. Олдинги тизимга ўхшаб тадбиркорни, бойни душман деб билади.

Бой бўлсин, мен биринчи кунданоқ айтганман — халқимиз бой бўлмаса, давлат бой бўлолмайди. Иложи борича ҳар бир соҳада шароит яратиш, имконият яратиш бўйича жуда катта ҳаракат қиляпмиз, лекин битта нарсани билинглар — бу осон бўлмаяпти. Нимага десангиз, пастда ишлаган одамларнинг билими, савияси, садоқати, фидоийлиги етишмаяпти.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

 

Манба:Дарё.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистонда тўққизта корхона очади

Ўзбекистонда Қирғизистонда автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш, пластик қисмлар ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишлар бўйича тўққизта корхона ...

Америка компанияси қазиб оладиган газ ўзбек хонадонларига йўналтирилади

Американинг Epsilon Development Company сармоя компанияси Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда «Podrobno»га таяниб “Хабар.уз” сайти ёзмоқда. ...

Корея республикаси президенти ўзбекистонга келди

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди. Ислом Каримов ...