Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади

«Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» номли концерт бўлиб ўтди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари ўзбек ва тожик халқлари азалдан ёнма-ён яшагани, қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтганини таъкидлади.

«Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак», дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ўқиб эшиттирилди. Эмомали Раҳмонга давлатимизнинг «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди.

Кейинги йилларда фаоллашган маданий-гуманитар алоқалар  халқларимизни янада яқинлаштирмоқда. Дўстлик делегациялари ташрифи ва ижодий сафарлар уюштирилиб, маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, анжуманлар ўтказилмоқда.

«Дўстлик оқшоми» тобора мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги, халқларимиз дўстлигининг яна бир ифодаси бўлди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Тожикистон Президенти эртага, 18 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказади, Самарқанд шаҳрини зиёрат қилади.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент прокуратураси аҳмадбойдан “куйганлар”ни рўйхатга олишни бошлади (видео)

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмад Турсунбоев устидан ҳукм чиқарган куниëқ Тошкент вилоят прокуратураси Турсунбоевга пул ...

Тив россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан йиқилиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади

Россияда ўзбекистонлик 3 ёшли бола деразадан тушиб кетиб, ҳалок бўлгани ҳақида ОАВларда эълон қилинган хабар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) томонидан тасдиқланди. ...

Собиқ «абу сахий» бозори​даги тадбиркорларга кўчма савдо расталарини олиб ташлаш буюрилмоқда

16 январь куни собиқ «Абу Сахий» бозори, ҳозирги «Тошкент ипак йўли» савдо-комплекс мажмуаси ҳудудида фаолият олиб борувчи сотувчиларга савдо ўринлари ташқарисига ўрнатилган ...