Оиламизнинг ҳар бир аъзоси – тадбиркор!

Яқинда бир гуруҳ одамлар келишди. Ўзларини туман ҳокимиятидан деб таништиргач, нима муаммоимиз борлигини сўрашди.

– Хабарингиз бор, – деди улардан бири. – Хозир юртимизда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури изчил давом қиляпти. Оилангизда беш одам бор экан. Агар сизда тадбиркорлик қилиш нияти бўлса – айтинг, кам фоизли кредит берамиз?
Табиийки, хотиним мол, қўй ҳамда товуқ боқиш учун кредит сўради.

– Тўхтанг опажон! – деди ҳокимятчилардан яна бири. – Икки-уч мол, беш-олти қўй, эллик-олмиш товуқ боқиш учун ҳам сизга камида беш гектар ер керак, тўғрими? Эртага ҳокимиятга боринг, мени топинг – ҳаммасини тўғирлаб бераман! Бўлдими, бошқа муаммо йўқми?
– Бор-да! – дедим мен. – Бу йил мана бу қизим пединстутнинг “мактабгача тарбия” йўналишида сиртдан ўқишга кирганди. Хеч бир боқча ишга олмаяпти. Нима эмиш, тўлиқсиз олийнинг ўрта махсусдан фарқи йўқмиш. Уни ишга олиш учун кўп йиллик иш стажи бор одамни ишдан хайдай олмасмишлар.
– Студент сенми қизим? – деди учинчи ҳокимятчи. – Менга қаранг Қадамбой, нима қиласиз уни ишга киргизиб – урушиб-қиришиб? Барибир олган ойлиги кантракига етмайди! Яхшиси, унга хусусий боқча очиб берайлик. Хозир хукуматимиз боқча очаман деганларга миллион-миллион, ҳатто миллиардлаб нол фоизли кредит беряпти. Қизингизни эртага ҳокимятга юборинг – мени топсин, унга хусусий боқча очиб берамиз! Бўлдими, бошқа талаб ва таклифлар йўқ бўлса – биз кетдик?


– Сиздан яна бир ўтинчим бор эди. – дедим. – Ота-онамнинг уйи шундоққина мактаб ёнида, угловой – муюлишдаги уй. Қани эди, ёрдам берсангиз-у, ўша жойдан икки хона кутубхона қуриб олсам. Мактаб ўқувчилари учун яхши бўларди, шу баҳона ўзимам эрта-кеч китоб ўқиб, зерикмасдим…
– Яхши ўйлабсиз! – деди яна бир ҳокимятчи. – Хозирги президентимиз айниқса китоб мутолаасига катта эътибор бераяптилар. Кредит олиб берамиз, иккимас – уч хона қуринг. Бирини дўкон қиласиз, сигарет-папирос, ароқ-пиво дегандек…
Хуллас, эртасига хотиним билан қизим ҳокимятга жўнашди ва тушда шўппайиб қайтиб келишди.
Хотиним айтишича, мол-қўй олиш учун дастлаб ер олиш керак экан. Ерни эса янги йилдан кейин олиш мумкин бўлармиш.
Боқча қуриш учун кредит ҳам янги йил байрамидан кейин берилармиш.
Индинига ҳокимятга ўзим бордим. Бир кун олдин хотиним билан қизимни тушгача навбатда сарғайтирган ҳокимятчиларнинг ўзлари югириб пастга тушишди. Аравача билан ҳокимятга киришнинг имкони йўқ экан, шунгами-ё?
Уларнинг гапи мазмунидан шуни тушиндимки, хукумат кутубхона оч деб кредит бермаскан.
Аммо “якка тадбиркор” очиб, ёнида кутубхона очиб қўйса бўларкан. Агар мен “якка тадбиркор” очсам, солиқдан чегирма бўларкан ва тез орада етти фоизлик энг кам иш ҳақининг 150 баробари миқдорида кредит бериларкан…
“Якка тадбиркор” очиш учун “ошиб борса, бир миллион сўм” кетаркан…
Бу гапни эшитиб бошим ғовлаб кетди. Бир миллионнинг шуҳратидан капалагим учгани шунча, хотинимнинг “қизимизга иш сўранг” деган гапи ҳам калламдан чиқиб кетибди!
– Хотин, – дедим унга. – Хукуматнинг “заучний”ни очганидан, кантрак пулини “ушний” билан тенг қилиб қўйганидан мақсади фуқароларининг чўнтагидаги пулига ҳам кўз олайтираётганиданмас. Ҳали кўрасан, “қизингизни ишга оламиз” деб ўзлари келишади!
17.08.2018

Муаллиф:Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёлик тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган шахс йўл ёқасида жойлашган магазинини бузилиши ортидан ҳоким ўринбосарини ёқди. Дарҳақиқат 4-5 ойдан ...

Бувайда туманида юк поезди фуқарони уриб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп ...

Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Қайд этиш ўринлики, ...