Шаҳрам Ғиёсов ганалик рақибини нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов

Рио Олимпиадаси совриндори, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи  Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, боксчи фаолиятидаги тўртинчи жангида ганалик Альберт Менсага қарши рингга чиқди.

Боксчи учинчи раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди ва фаолиятидаги тўртинчи ғалабани тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал фаолияти давомида тўртта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Ганалик Менсанинг ўтказган жанглари сони 39тага етди. У жангларининг 31тасида ғалаба қозонган. Битта баҳсда дуранг қайд этган. Олтита жангда эса мағлубиятга учраган. Бугун у фаолиятидаги илк нокаутини қабул қилиб олди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев iii кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ...

Жамшид нажмиддинов жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Жамшид Нажмиддинов ярим-ўрта вазн тоифасида профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди. (more…)

«арсенал» янги даврга қадам қўймоқда. эмерининг плюслари ва минуслари

Лондон шимолида инқилобий ҳаракатлар бошланди. «Арсенал» узоқ кутишлардан кейин янги бош мураббийга эга бўлди. (more…)