Россияда Ўзбекистоннинг икки фуқаросини ўлдириб, кўмиб ташлаган шахс ушланди

Россияда 2017 йилнинг октябрида икки ўзбек фуқаросининг ўлдирилиши билан боғлиқ иш очилди.

Россия Тергов қўмитасининг Байкалорти ўлкаси бўйича тергов бошқармаси терговчилари ИИВ минтақавий бошқармаси жиноят қидирувчи бошқармаси ходимлари билан биргаликда, 2017 йилнинг октябрида содир этилган Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўлдириши билан боғлиқ ишни тергов қилмоқда.

Маҳкама маълумотларига кўра, РФ Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлик бўйича айблов Нерчинск тумани қишлоқларидан бирида яшовчи 34 ёшли фуқарога қўйилди.

Фото: Россия Тергов қўмитаси

Ушбу ўта жиддий жиноятни фош қилиш бўйича ишлар жорий йилнинг май ойида бошланди. Ўшанда Ўзбекистон фуқароси ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилиб, Чита шаҳрида икки ватандошининг йўқолганлиги ҳақида хабар берди.

Икки кишининг тўсатдан йўқ бўлиб қолгани ҳақидаги хабар асосида дарҳол жиноят иши қўзғатилди, уни тергов қилишга Россия Тергов қўмитасининг тергов бошқармаси аппарати терговчилари жалб этилди.

Уларнинг аниқлашича, ўтган йилнинг октябрь ойида эркаклар учрашувга йўл олиб, қайтиб келишмаган. Терговчилар полициячилар ҳамкорликдаги иши давомида 1984 йилда туғилган, Нерчинск туманида истиқомат қилувчи шахс эркакларнинг ўлдирилишига алоқадор бўлиши мумкинлигини аниқладилар.

Фото: Россия Тергов қўмитаси

Дастлабки сўроқ пайтидаёқ бу шахс ўзаро низо чоғида қурбонларни ов милтиғидан отиб ўлдиргани, жасадларни эса жиноят изларини яшириш учун кўмиб қўйганини тан олди. Кўрсатувларни текшириш вақтида терговчилар ўлдирилганларнинг жасадини айбланувчи кўрсатган жойдан топдилар.

Фото: Россия Тергов қўмитаси

Суд мурожаати билан айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Керакли суд экспертизалари, шу жумладан суд-тиббий, ДНК экспертизалари ва бошқалар белгиланди.

Айни пайтда жиноятнинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Жиноий иш бўйича тергов давом этмоқда.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл ўз жонига қасд қилдими?

Яқинда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига андижонлик фуқаро Раҳимова Муяссар Козимжоновнанинг (“Андижондаги кўзбўямачиликда алданган аёл” воқеаси қаҳрамони) ўз жонига суиқасд ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...

Қозоғистонда ал-форобий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Қозоғистонлик режиссёр Сергей Азимов бошчилигида Ал-Форобий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда Turon24 ахборот агентлиги хабар қилди. Фильмнинг тасвирга олиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400