Толибон лидери АҚШни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди

Фото :alriyadh.com

Афғонистондаги толибон лидери ташқи кучлар “оккупация”си тугамас экан Афғонистонда тинчлик бўлмайди деб айтган.

18 август куни Қурбон ҳайити муносабати билан қилган мурожаатида Мулла Ҳайбатулла Оҳунзода толибон “исломий мақсадлари” ва Афғонистон сувренитети масаласида содиқ қолади, деб таъкидлаган.

Оҳунзода Афғонистонда урушни тўхтатиш учун АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини ҳам айтган.

Толибон сўнгги йилларда Афғонистонда бир қанча ҳудудларни ишғол қилиб, назоратини кенгайтиришга эришди.

Жорий ҳафтада толибон жанггарилари Ғазни вилоятининг 5 туманини ишғол қилди.

Ўтган ҳафтада толибон делегацияси Тошкентга келиб музокаралар ўтказгани ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган эди.

Ташриф беш кун давом этган, музокаралар чоғида ҳаракатни Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги ҳайъат намоён этган.

Толибон Тошкенга нима учун келгани ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги музокараларда Афғонистондаги тинчлик жараёни истиқболларига эътибор қаратилганини билдириш билан чекланган.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон мск дариға назарбоеванинг депутатлик ваколатларини тугатди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколатларини тугатди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда. Фото:senate.parlam.kz 4 май куни Марказий ...

40 нафар ўзбекистонлик қозоғистонда музлаб қолишига оз қолди

Остона-Петропавловск автомобиль йўлининг 167 километрида қутқарувчилар автобусдан қирқ нафар йўловчини, Ўзбекистон ва икки нафар Қозоғистон фуқароларини қутқариб олган. Бу ...

Карим аҳмедов

АҲМЕДОВ  Карим  Содиқович  (1914. 19.2, Тошкент) — кимёгар  олим,  Ўзбекистон  ФА  академияси (1966),  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  фан  ва  техника  арбоби (1968). Киме  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400