Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи Қирғизистон ва Қозоғистондан паст

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1,5 миллион сўмдан кўпроқни ташкил этди. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1,548 миллион сўм ёки 199,5 АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда кун.уз сайти ёзмоқда.

Қўшни Қозоғистонда 158 минг 618 минг тенге ёки 440,8 доллар.

Шу билан бирга, Қирғизистон аҳолиси ўртача 15 минг 397 сом ёки 222,6 доллар олади, дея хабар беради Миллий статистика қўмитаси.

Туркманистон пойтахти Ашхободда ўртача ойлик иш ҳақи 185,72 АҚШ долларини ташкил этади. Тожикистонда ўртача иш ҳақи 1 минг 228 сомоний ёки 131,05 долларга тенг.

 

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400