Афғонистонда президент саройига ракета зарбаси берилди

Ракеталар президент саройи ва ҳукумат бинолари ҳамда кўплаб мамлакатлар элчихоналари жойлашган квартални нишонга олган.

 

Фото:REUTERS / Mohammad Ismail

Бугун Афғонистон пойтахтида, президент Ашраф Ғани Қурбон ҳайт муносабати билан нутқ сўзлаётган вақтда, президент саройига ракета зарбаси берилди, деб хабар қилмоқда Tolo news телеканали.

 

Ракета зарбаси маҳаллий вақт билан соат 9:00да амалга оширилган. Ракеталар президент саройи ва ҳукумат бинолари ҳамда кўплаб мамлакатлар элчихоналари жойлашган квартални нишонга олган.    

Қурбонлар ва жабрланган сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ракета зарбаси ким томонидан берилгани ҳам хабар қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон байрамидан бир неча кен олдин Афғонистон ҳукумати бир томонлама тартибда толибларга уч ойлик тинчлик эълон қилган эди.

Манба: Спутник

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёевнинг наманганга ташрифи давомида чортоқ тумани ҳокими ойбек ҳайдаров ишдан олинди

Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Чортоқ тумани ҳокими Ойбек Ҳайдаров ишдан олинган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди. «Чортоқ ҳокимини ишдан олдим. ...

Ўнлаб имом-хатиб вазифасидан бўшатилди

Тожикистонда ўнлаб жомеъ масжидларининг имом-хатиблари мамлакат Дин қўмитаси ҳамда Уламолар кенгаши вакиллари томонидан олинган имтиҳонлардан ўта олмагани учун вазифасидан ...

3 ойда 900 минг ўзбек чет элга ишлаш учун чиқиб кетди

2019 йил январь-март ойларида 1,6 млн киши Ўзбекистон Республикасига келган. Ушбу рақам 2018 йил январь-март ойларига нисбатан 1,5 мартага ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика ...