КУНДОШ БИЛАН ЯШАШ –АЗОБ

Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Аслонова Сарвиноз Исроил қизи қишлоқдоши Жуматоев Собиржон Саидмуродович билан 2010 йил октябрда ойида шаръий никохдан ўтиб, эр-хотин бўлиб яшаб келишган. Эр-хотиннинг биринчи фарзанди Саидмуродова Гулюз Собиржон қизи 2011 йил 20 ноябрь куни туғилган. Гулюз Собиржон қизига туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олиш Сарвиноз ва Собиржон 2011 йил 21-ноябр куни Косон туман Фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан №2083—сонли далолатнома ёзуви билан никохдан ўтишган.

Иллюстратив сурат

Янги оила Сарвиноз ва Собиржонларнинг оиласида бирин-кетин 2013 йил 03-апрель куни  Саидмуродова Жасмина Собиржон қизи, 2014 йил 06 ноябрда Саидмуродов Қувончбек Собиржон ўғли фарзандлари туғилишган. Уларнинг ўғли Саидмуродов Қувончбек туғма ногирон бўлиб туғилган.

​Сарвинозни айтиши бўйича турмуш ўртоғи Жуматоев Собиржон  2011 йил охирида Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Мирбек исмли йигитни оиласини бузиб, уч болани онаси бўлган хотини Тошпулатова Азиза Чоримовнани олиб қочиб, уйга олиб келиб, биргаликда бир рўзғор асосида яшай бошлаган. Сарвиноз уч нафар фарзанди борлиги, бир ўғли эса ногирон бўлганлиги учун ва эрини гапларини ўзига қонун деб билганлиги, балки бу аёл қайтиб кетар деб ўйлаб, сабр қилиб, кундош билан яшашга рози бўлган. Дастурхон ва қозонда овқат пишириш, масаллиқларни ишлатиш бир рўзғор остида бўлган. Рўзғорга кетадиган харажатлар учун барча маблағларга кундоши Тошпулатова Азиза эгалик қилиб, бозорлик ва бошқа нарса ва буюмларни сотиб олишни ҳаммасига хўжайинлик қилишни Сарвинознинг кундоши Азиза ўз қўлига олган, Сарвинозни ва унинг болаларини озиқ-овқат ва кийим-кечакдан қисиб қўйган. Бу орада кундоши Азиза ҳам янги эри Собиржондан бир ўғил ва бир қиз фарзанд кўрган. Азиза ўзи билан биринчи эридан бўлган бир қизини ҳам Собиржоннинг хонадонига олиб келган.

     Эр Собиржон эса ўзининг Жигули автомашинаси билан таксичилик қилади. Эрининг пул тушуми камайиб кетганлиги, рўзғор ғор каби катталашгани сайин Сарвиноз ва унинг уч нафар фарзанди тўйиб овқат емаслиги, уст-боши жуда ҳам юпун бўлганлиги, кийим кечакларнинг етишмаслиги сабабли ва ўзи ҳам бир рўзғор остида, бир уйда кундоши билан яшаганлиги, оила тизгинини кундоши ўзининг қўлига олганлиги учун ҳамда моддий етишмовчилик сабабли Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи отаси Аслонов Исроилнинг уйига қайтишга мажбур бўлади.

Сарвиноз отаси Аслонов Исроилнинг уйида 2016 йил 22 сентябр кунидан буён уч нафар фарзанди  Саидмуродова  Гулюз Собиржон қизи, Саидмуродова Жасмина Собиржон қизи, Саидмуродов Қувончбек Собиржон ўғли билан хозирги кунгача яшаб, ота-онасини қарамоғида бўлиб келмоқда. Сарвиноз, агарда эрим бошқа уй топиб бериб, рўзғоримни алоҳида, қозон-товоқ, ўчоқ-тандиримни қуриб берса ҳамда моддий таъминлаб турса,  эрим билан кундошим бор бўлса ҳам яшашга розиман. Мен ва уч нафар фарзандимни моддий таъминламаганлиги учун, бизнинг аҳволимиз билан мутлақо қизиқмай қўйганлиги, таъминот беришдан тўлиқ бош тортганлиги учун ҳозирда эрим Жуматоев Собиржондан алимент ундириш учун Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилдим, дейди.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 96-моддасига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

​Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади, деб белгиланган. Шунинг учун суд вояга етмаган фарзандларим  Саидмуродова  Гулюз Собиржон қизи, Саидмуродова Жасмина Собиржон қизи, Саидмуродов Қувончбек Собиржон ўғли таъминоти учун турмуш ўртоғим Жуматоев Собиржон Саидмуродовичдан амалдаги қонунчилик асосида алимент ундириб бериши лозим, -дейди Сарвиноз мен билан суҳбатда.

​Бундан ташқари, ўғлимиз Саидмуродов Қувончбек Собиржон ўғлини  ногиронликдан реабилитация қилиш ва соғломлаштириш  учун Тошкент шаҳрига Травматология ва ортопедия илмий текшириш институтига олиб бориб, отам Аслонов Исроил билан даволатиб келмоқдаман.

    2016 йил 29-июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 11-сонли “Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” қарорининг 12-бандига кўра, боланинг таъминоти учун қўшимча харажатларни ундириш масаласини ҳал этишда, судлар Оила кодексининг 103-моддасида қайд этилган қўшимча харажат қандай фавқулодда ҳолатлар (болаларнинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар)да келиб чиққанлигини ҳамда бу бола таъминоти учун зарурлигини кўрсатиши ва уларнинг оилавий ва (ёки) моддий аҳволини ҳисобга олиб, қисман пул билан тўланадиган қўшимча харажатларнинг қатъий миқдорини аниқлаши лозимлиги белгиланган.

​Ўғлим  Саидмуродов Қувончбек Собиржон ўғлини Тошкент шаҳрига олиб бориш ва олиб қайтиш, даволатиш ва пархез овқатлар олиб бериш учун ўн миллион сўм миқдорида харажат ҳам қилишга мажбур бўлдим. Лекин мен харажатлар учун ҳеч қандай чек олмаганман. Шунинг учун суд оқилона тарзда мен фарзандим Саидмуродов Қувончбек Собиржон ўғлини реабилитация ва соғломлаштириш  учун сарф қилган ўн миллион сўмни инсоф билан қарздор Жуматоев Собиржон Саидмуродовичдан менинг фойдамга ундириб бериши лозим, деб Сарвиноз қатъийлик билан гапирди.

Кундошлик жуда ҳам қийин ва азоб экан, қорнинг тўйиб овқат емас экан. Эрим бугун менга қандай муомалада бўлар экан, кундошим мени ёмонламадимикан, деб юрагим ҳар куни таҳликада. Эр йўқотмоқ, аёл учун жон беришдек экан. Менга кундош қилиб олиб келинган Азиза рўзғор бекалигини эримни топшириғига асосан тўлиқ ўз қўлига олгач, у билан бир рўзғор асосида яшашимиз ва унинг ҳам эримдан фарзандлари туғилиши натижасида мен ва фарзандларимга нисбатан моддий таъминот тўхтагач, мен ногирон боламга қарашим сабабли ишлай олмаслигим учун эрим Жуматоев Собиржон Саидмуродовичдан мен ва фарзандларимни яшашимиз учун алоҳида уй ҳамда болаларимни таъминотига ва яшаб туришимиз учун ихтиёрий равишда маблағ пул беришни сўраганимда, у кундошимни гапига кириб доимо рад этиб келди. Ўзим ва болаларим маблағсиз очликдан яшай олмагач, қизлик уйимга, ота-онамни уйига қайтиб келганман.

Ногирон фарзандимни даволатишга ва болаларга озиқ-овқат ҳамда киядиган кийимлар олиб беришга пул сўраганимда, эрим Жуматоев Собиржон пули йўқлигини баҳона қилиб, менинг илтимосимни рад этиб, пул бермасдан келмоқда.

     ​2016 йил 29-июлдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 11-сонли “Судлар томонидан вояга етмаган ва вояга етган меҳнатга лаёқатсиз болалар таъминоти учун алимент ундиришга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” қарорининг 22-бандига кўра, “Оила кодексининг 136-моддаси 4-қисмига кўра, агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.

​Алимент тўлашдан бош тортиш деганда, шахснинг алимент тўлаш мажбуриятини айбли равишда бажармаслиги, хусусан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги таклифни рад этиш, турар жойини ва (ёки) иш жойини яшириш тушунилиши судларга кўрсатиб ўтилсин”, деб раҳбарий кўрсатмаси берилган.

  ​Суд менинг эримга болаларим билан яшашимиз учун алоҳида уй олиб беришни ва ногирон фарзандимга қарашим, уни ёлғиз қолдириш мумкин бўлмаганлиги сабабли ишлай олмаганлигим учун маблағ пул бериб туришни сўраганлигимни ишончли далил деб топиши ва мени ихтиёрий равишда алимент тўлашни талаб қилганлигимга ишониши лозим, суд Жуматоев Собиржон Саидмуродовичдан вояга етмаган фарзандларим учун алимент ундириш ҳақида қарор чиқаришда, мени ва болаларимни 2016 йил 22-сентябрь куни ота-онамни уйига қайтиб келган кундан бошлаб, суд ҳал қилув қарори чиқарадиган кунгача бўлган давр учун ҳам алимент ундириб бериши шарт, ногирон ўғлимни реабилитация қилиш ва соғломлаштириш учун қилган харажатларни ҳам тенг ярмини эримдан менинг фойдамга ундириб бериши керак, дейди Сарвиноз ғамгинлик билан йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 126-моддасига кўра, Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Косон туман Арабхона маҳалла фуқаролар йиғини, қонунларни аниқ ва бир хилда бажарилишини назорат қилувчи Косон туман прокуратураси ҳамда туман Ички ишлар бўлими икки оиланинг пароканда бўлишига ва болаларни сарсон-саргардон бўлишига нега жим қаради экан?

Муҳтарам mulkdor. соm сайтини ўқувчилари. Бизни кузатиб боринг. Сизга ўзбек муштипар аёли Сарвинозни уч нафар, шундан бири ногирон бўлган фарзандларига алимент талаб қилган даъво аризасига Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди қандай қарор қабул қилишини хабарини ҳам албатта берамиз.

 

Муаллиф:Маматқулов Чўян Охманович

 2018 йил 21 август

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳром ашрафханов пенсия жамғармасининг директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига Ашрафханов Баҳром Баҳодирович ...

Бузовада тинч аҳоли дафн этилган оммавий қабр топилди

Украина пойтахти Киев шимолида жойлашган Бузова қишлоғидаги ўнлаб тинч аҳоли вакилларининг жасадлари кўмилган оммавий қабр топилди. Бу ҳақда Дмитровка қишлоғининг раҳбари ...

Ўзбек сўмига нисбатан ақш доллари курси 13 сўмга қимматлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400