Тожикистонда сим-карталар нархи 50 баробарга оширилди

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мобил телефон сим-карталарини бошқаларга берган ёки улардан ноқонуний фойдаланган шахслар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди.

Фото: Asia-Plus

Расмий маълумотларга кўра, вазирлик Тожикистон Жиноят кодексининг 341- моддасига ўзгартиришлар киритиб, ўзгалар сим-картасидан фойдаланган шахсларга 12,5 минг сомоний (тақрибан 1300 АҚШ доллари) миқдорида жарима солиш ёки 2-3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган.

Тожикистон ҳукумати расмийсининг исмини ошкор қилмаслик шарти билан 18 август куни Озодликка айтишича, ҳозир ўзгартиришлар киритилган қонун лойиҳаси мамлакатдаги манфаатдор идораларга муҳокама учун юборилган.

Мазкур ўзгартиришлардан мақсад экстремистик гуруҳлар аъзоларининг бошқалар сим-карталаридан фойдаланиб, турли ноқонуний амалларга қўл уришини бартараф этишга қаратилгани айтилмоқда.

Ҳукумат расмийсининг таъкидлашича, янги қонун кучга кирса фуқаролар бошқа шахсларга сим-карта ёки сим-карта олиш учун паспортларини бермайдиган бўлади.

Тожикистон Алоқа хизматининг хабарига кўра, охирги икки ой ичида “Мегафон”, “Тселл”, “Бабилон” ва “Билайн” каби мобил алоқа ширкатлари 12 минг мижоз орасида ўтказган текширувда 6 мингга яқин мижоз сим-карталари бошқа шахслар номига қайд этилганини аниқлаганлар.

2015 йил охирида Тожикистон Миллий Хафсизлик Қўмитаси шимолий Афғонистондаги жангарилар Тожикистон мобил телефонлари сим-карталаридан фойдаланиб, тожикистонлик ёшларни ўз сафларига ёллаётганидан хавотир изҳор этган ва мобил ширкатлардан сим-карталарни қайтадан қайдга олишни талаб қилганди.

2016 йили сим-карталарни қайдга олиш жараёнида бир кишига фақат икки сим-карта олиши мумкинлиги ҳақида чеклов жорий этилган эди.

Тожикистон ҳукуматининг охирги қарорига кўра, жорий йил 20 августидан бошлаб бир сим-картанинг нархи 50 бараварга оширилди. Ҳозирга қадар 5 сомоний турган сим карта энди 250 сомоний (26 доллар) бўлди.

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнес-жет самолётлари қозоғистонни бирин-кетин тарк этмоқда

Бизнес-жет самолётлар Қозоғистонни оммавий равишда тарк этмоқда. Буни flightradar24 веб-сайтида кўриш мумкин.   Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурсултон Назарбоев “даволаниш” ...

Қирғизистон қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ёрдамидан расман воз кечди

Ҳукумат Қозоғистон томонидан 100 миллион долларлик ёрдам тўғрисидаги Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга юборди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари ...

Президент прописка ислоҳотига доир қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев прописка тизими ислоҳотига доир қонунни имзолади. Фото: Президент матбуот хизмати «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400