Аравондаги масжиддан ёнғин чиқиб, икки киши вафот этди

Фото:Архив

Бугун 23-августда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Аравон туманидаги Гулбаҳор қишлоғидаги масжиддан ёнғин чиқиб, икки одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда  Қирғизистон ФХВнинг матбуот ҳизматининг маълумотига асосланиб Супер кж сайти хабар қилмоқда.  

Маълумотда ёзилишича, Аравон туманига қарашли Керме Тоо овул аймоғининг Гулбаҳор қишлоғидаги масжиддан ёнғин чиққан. Воқеа содир бўлган жойга 2 ўт ўчириш мошинаси соат 07:15да етиб боришган. Ёнғин содир бўлган жойдан икки эркак кишининг (исм шарифи ҳақидаги маълумотлар аниқланмоқда) жонсиз танаси топилган. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари давом этмоқда.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия толибоннинг илк дипломатини аккредитациядан ўтказди

Россия Афғонистонда Толибон томонидан тузилган биринчи ҳукумат дипломатини аккредитация қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 31-март куни Туньси шаҳрида ...

Ӯзбекистонда порахӯрликка қандай усул орқали барҳам бериш мумкин?

Ҳукуматимизнинг коррупцияга, порахӯрликка қарши барча хатти-ҳаракатлари ижобий натижа бермаётгани кундан-кунга аёнлашмоқда. (more…)

«ўзбеккўмир»нинг 45 фоизи ташкил этилганига эндигина икки ой бўлган россия компаниясига ишониб топширилди

Ўзбекистон ҳукумати «Ўзбеккўмир»ни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолаган («Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан ҳужжат ...