Шавкат Мирзиёев III Кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия президентлари ҳамда Венгрия бош вазири 2 сентябрь куни Иссиқ-кўл бўйида бўлиб ўтадиган кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади.

Фото:Sputnik

“Кўчманчилар ўйинлари” халқаро мусобақа бу йил Қирғизистонда учинчи маротаба бўлиб ўтади. Иссиқ-кўл ёнида бўлиб ўтадиган ушбу мусобақаларда дуннинг 80 мамлакатидан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Жумладан Унда Ўзбекистондан ҳам 108 нафар спортчи ушбу мусобақаларга ташриф буюришади.

Ушбу халқаро тадбир дастлаб 2014 йилда Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан ўтказилган эди. Мусобақа доирасида турли этнографик тадбирлар, концерт дастурлари ҳамда танловлар ҳам ташкил қилинган.

Айни дамда мусобақага тайёргарлик қизғин кетмоқда. Жумладан юқори тоғ бағрида жойлашган  Кырчын шаҳарчасида ҳам мусобақага тайёргарлик қизғин кетмоқда. Бу ерда этнофестиваль бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Манба: sputniknews-uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда пахтага олиб кетилаётган талаба ўзини автобусдан ташлаб юборди

Самарқанд давлат университетининг ижтимоий-иқтисодиёт факультети талабаси Дилкаш Хуррамов Пастдарғом туманига пахта теримига мажбуран олиб кетилаётган пайтда автобусдан ўзини ...

Остона хорижий ташувчилар устидан назорат кучайтирилганини эълон қилди

Қозоғистон тараққиёт ва инвестициялар вазири Женис Қасимбек 17 октябрь куни Остонада ўтказилган брифингда мамлакат ҳудудларида хорижий ташувчилар устидан назорат ...

Бундан буёғига ҳокимлар фаолияти баҳоланади

 «Биз туман маъмуриятининг раҳбарларига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқдик, бунинг асосида конкрет кўрсаткичлар орқали уларнинг фаолиятига баҳо берилади”,-деди Қирғизистон ...