Наманганда тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ раҳбари қўлга олинди

Наманганда хусусий тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи қўлга олинди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.

Фото:shostka

Хабарда айтилишича, жорий йил 4 июль куни Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига тадбиркор Х.Хдан мурожаат келиб тушган. Аризачининг маълум қилишича, 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари – Ғ.Б. ва Т.Н.лар келиб, дўкон солиқ ходимлари текширувидан “холи” бўлиши эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилишган.

Тадбиркор мурожаатидан сўнг Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган.

Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба:Халқ сўзи

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чортоқлик шифокорлар ўз соҳасини тарк этмоқда

  "Уч йилдан бери Чортоқ шаҳар шифохонасида тинчлик йўқ. Шифохона бош врачи лавозимига умуман нолойиқ, аввал бозорда савдо қилиб пул топиб юрарди. Аввал ВКК комиссиясида ...

Таълим бериш вазирлигига ўқув китобларини нашр қилиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалди

Таълим бериш вазирлиги китобларни нашр қилишга грантли маблағ бор эканига қарамай, бюжетдан ҳам маблағ олган. Бундан ташқари муаллифларга гонорар деган баҳона билан ...

Юнусободдаги арзон гўшт ҳақида: «қачонгача фақат катталар рейд қилган вақтдан фойдаланиб, бозор қилишимиз керак бўлади?»

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни пойтахтнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди. Сўнгги кунларда туман ҳудудидаги бозорларда солиқ идоралари вакиллари бўлишган ва нархлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400