Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга бўлган эътибори кучайди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаб берган эди. Ўтган вақт мобайнида улар аста-секин амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳри ўтган бир ярим йил мобайнида ўз қиёфасини ўзгартирди.  Эътиборингизга бугунги ўзгаришлардан яна бир парчасини ҳавола қиламиз.

Фото:Лаззет Есемуратова

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг миллий рамзи саналган байроқлари Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат музей бинолари ва  шоир Ажиниёз ҳайкали  ёнида ўрнатилган. Байроклар 55 метр баландликда ўлчами 12 метрга 24 метрни ташкил қилади.

Маросимга ҚРси Жукорги Кенгаши раиси М.Ерниязов қатнашди ва йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами билан табриклади. Сўнг маросимда иштирок этаётган кўп миллатли халқимизнинг диққатига концерт дастури қўйилди.

Фото:Лаззет Есемуратова

Нукус шаҳрида 250 ўринга мўлжалланга муруват аёллар интернат уйининг биноси қуриши якунланиб, халқимизга топширилди. Буларни барчаси ўтган 2017 йилнинг 20-21 январь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги аёллар “Муруват” уйига борганида, у ердаги шароитлар талаб даражасида эмаслиги айтиб, топшириқлар берган эди. Қисқа вақт ичида Нукус шаҳридаги 31 гектар ер майдони янги рухий хаста аёллар учун иморат қурилди.

Муруват уйининг қурилиши учун 14 миллиард сўм маблағ ажратилган эди. Ҳозирда бу ерда 18 ёшга тўлган ногирон қиз-келинларга 140 мутаҳасис хизмат қилиши белгиланди.

Муруват уйининг очилиш маросимига Қорақалпоғистон Республикаси Жукорги Кенгеси раиси М. Ерниязов қатнашди. Шунингдек маросимга Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасининг спикери Н. Исмоилов қатнашиб Президент совғаси “ИСУЗУ” автобусининг калитини топширди.

Ва ниҳоят Нукус шаҳри узоқ вақт кутган Ёш томошабинлар театри биноси фойдаланишга топширилди.  Ёш томошабинлар театри ўз фаолиятини 1978 10-ноябрь куни драматург Кенгесбой Рахмановнингм “Егленген бахар”(Кечиккан баҳор) спектакли билан бошлаган эди.

Шу кунгача театрда йирик реконструкция ишлари олиб борилмаган эди. 2016 -йили Сапар Ходжаниязов номидаги Ёш томошабинлар театри Қорақалпоқ Давлат ёш тамошабинлар театри деб қайта номланди.

Муаллиф:Лаззет Есемуратова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Барча касблар бирдек муҳим: биржа чайқовчиларининг ўрни ҳақида

Сўм барқарорлигини таъминлаш учун валюта биржасига “валютачи”лар – биржа чайқовчиларини киритиш ниҳоятда муҳимлиги ҳақида сўз юритамиз. (more…)

Гулистонлик қарздор фуқаро миб ҳодимини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Боёвут ...

Халқ таълими вазирлиги тизимдаги муаммоларни ёритган блоггерга совға беради

Ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинишига шу вақгача кўз юмиб келган Халқ таълим вазирлиги тизимдаги муаммоларни ёритган блоггерларни рағбатлантирмоқчи. Ўзбекистонда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400