АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари кучга кирди

Вашингтонда душанба соат 00:00дан (Тошкент вақти билан 9:00)дан бошлаб Россияга қарши янги санкциялар тўплами кучга кирди.

Фото:Цензор.НЕТ

Давлат департаменти космик саноат ва фуқаролик авиацияси соҳасида экспортдан ташқари, Россияга қурол ва иккиламчи маҳсулотлар экспорти учун лицензия бермайди. Шунингдек, АҚШнинг Россияга ҳар қандай ёрдами тўхтатилди, шошилинч гуманитар ёрдам, озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бундан мустасно.

Москва Америка муассасалари томонидан «ҳар қандай кредит, кредит кафолати ва бошқа молиявий ёрдам»дан маҳрум бўлади.

АҚШ ҳукумати 8 август куни электроника ҳамда нефть ва газ саноатининг таркибий қисмлари ва технологиялари экспортига таъсир кўрсатадиган янги иқтисодий чекловларни эълон қилди. Тегишли қонун лойиҳасининг ташаббускорлари Москвани Британиянинг Солсбери шаҳридаги кимёвий ҳужумга алоқадорликда айбламоқда. Россия айбловларни рад этяпти ва далилларнинг йўқлигини билдирмоқда.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шуҳрат ғаниев энг ёмон ҳоким дейилмоқда

«Қўшни маҳалла» Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари, раҳбарлари бўйича сўровнома ўтказган эди. Ушбу сўровнома натижаларини Мадина Нурман ўз ...

Анвар санаев концерти учун чипталар ўқитувчиларга мажбуран сотилди

Қарши шаҳрида мактаб ўқитувчиларига Анвар Санаев ва Зокир Очилдиевларнинг концертига чипта мажбуран сотилмоқда. Бу ҳақда “Хабар.уз” сайти телеграмдаги «Ўқитувчи» каналига ...

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400