Президент девонида жиддий ўзгаришлар: Хайриддин Султонов ва Қаҳрамон Қуронбоев давлат маслаҳатчиси лавозимидан олинди

Бугун, 27 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш якунларига кўра, президент девони тузилмасида жиддий ўзгаришлар рўй бериши маълум бўлди.

Фото:Кун.Уз

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент девони президент маъмурияти этиб қайта ташкил этилади ва шу вақтгача президент ижроия аппарати раҳбари-маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Зайноблиддин Шаҳобиддинович Низомиддинов маъмурият раҳбари бўлади.
Эндиликда давлат маслаҳатчиси институти тугатилган, давлат маслаҳатчилари президент маслаҳатчиларига айланган.
Собиқ давлат маслаҳатчиларидан Қаҳрамон Қуронбоев ва Хайриддин Султонов лавозимдан олиниб, бошқа ишга ўтказилган.
Қуронбоев президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича сектор раҳбари Абдужаббор Абдувоҳидовга ўринбосар бўлган.
Хайриддин Султонов бошқарган хизматини айни пайтда Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб туради.
Султонов спичрайтер (нутқ ёзувчи) сифатида президент маърузаларини тайёрлашда давом этади.
Бошқа собиқ давлат маслаҳатчилари Рустам Қосимов, Рустам Иноятов (Б. Мавлонов биринчи ўринбосари), Виктор Маҳмудов (Хавфсизлик кенгаши котиби) ҳамда Турсинхон Худейбергенов ўз лавозимларига қайта тайинланган. Президент девонининг собиқ раҳбари Зелимхон Ҳайдаровнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шунингдек, Ишлар бошқармаси ҳам тугатилиб, унинг ўрнига янги бошқарма тузилган. Президент маъмурияти фаолиятини маъмурият раҳбари мувофиқлаштириб боради.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Путин қирғизистондаги вазиятни кузатмоқда

Россиянинг президенти Владимир Путин Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсга олиш операцияси бўйича хабардор. У ушбу мамлакатдаги вазиятни кузатмоқда. Бу ...

Украинадаги уруш: россия қўшинлари чиқиб кетган ҳудудлардаги ҳозирги вазият

Бугун Украинада уруш бошланганига 39 кун бўлди. Украина расмийларига кўра, Киев вилоятидан барча рус қўшинлари олиб чиқиб кетилган. Россия қўшинлари ташлаб кетган Киев ...

Ўзбекистон бу йил яна евробондлар чиқариши мумкин

Ўзбекистон февралда евробондлар чиқаришни муваффақиятли бошлаганидан сўнг бу йил яна бир марта долларда еврооблигациялар чиқарган ҳолда жаҳон бозорига йўл очиши мумкин. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400