МАЪНАВИЯТ

Камолиддин Раббимов

Баъзи дўстларим ижтимоий тармоқларда ва ОАВларида кечаётган “маънавият” атрофидаги баҳс-мунозараларга ўз муносабатимни билдиришимни сўрашди. Журналист Никита Макаренкони “Почему «маънавият» погубит Ташкент” мақоласини ўқидим, бу борадаги Ўзбекистон телеканалларидаги баъзи баҳсларни кўрдим. Мени қарашларим қуйидагича:

  1. Ўтган чорак асрда Ўзбекистон ўзини дунёдаги энг қаттиқ авторитар давлатлардан бири сифатида намоён қилди. Авторитаризм – бу жамият, одамлар, уларни тафаккури-ю танаси устидан ўрнатилган монополия демакдир. Бу монополия ўта самарали бўлиши учун, уни турфа қирралари, жамиятни назорат қилиш учун ўзини оқловчи унсурлари яхши ўйланган бўлиши лозим. Бу – ташқи ва ички таҳдидлар, давлат ва миллат хавфсизлиги, ташқи ва ички душман, халқ ва давлат душмани, каби тушунчалар/категорияларни яратиш ва тинимсиз кучайтириб боришни назарда тутади. Дунё оқ ва қора рангларга бўялгач, оқ рангни деталлаштириш, нима мумкин эканлигини, нима мақбул ва таҳсинга лойиқ эканлигини тушунтириш лозим бўлади.
  2. Маънавия – бу фикрлаш ва ҳатти-ҳаракатлар стандарти, ҳамда монополиясидир. Авторитаризм ҳар доим ўзи учун қулай одамни тарбиялашни истайди. Бу шундай одам бўлсинки, у ўзининг тафаккури ва ҳаракатлари билан ҳокимиятга зўриқиш солмасин, ҳокимиятга бўйсунсин, ҳокимиятни қўллаб-қувватласин. Авторитар ҳокимиятга бўйсунувчи одам – эркин бўлиши мумкин эмас. Эркин одам – ҳокимиятнинг, демакки, ҳокимият қўлидаги инструмент – маънавиятнинг оппоненти, душманидир. Эркин одам жамият олдида маънавиятни эркинлик орқали тезда нобуд қилиб қўйиши мумкин. Маънавият – бу жуда мўрт ўсимлик, уни яшаши учун доимий ҳимоя ва кучли ҳомий керак. Маънавият – бу ҳокимиятда узоқ ўтиришни ҳоҳлаган кучларнинг одамларни назорат қилиш йўладига уйдирма динидир. Чунки маънавиятда стандарт/марказ бор, ундан ўнгга ёки сўлга оғишганлар – адашганлардир.
  3. Ҳокимиятга диндор/исломий одам қулай бўлиши мумкин эмас, чунки диндорнинг диндорлиги ошган сайин у ҳокимиятга эмас, Худога ориентир олади. Маънавият – бу авторитар ҳокимиятнинг ислом соясидан ясаб олган қўлбола динидир. Ҳокимиятга бўйсунмаган мусулмонлар айнан маънавият орқали жазоландики, “ахир, бизда ота-боболаримиздан қолган мўтадил қадриятларимиз, маънавиятимиз, динимиз бор-ку…” дейилди.
  4. Авторитаризм жамиятга турфахиллик бера олмайди, чунки зиддиятлар ва эркинлик авторитаризмни еб битиради. Демак, маънавият – эркин ҳам бўлмаган, диндор ҳам бўлмаган, миллатчи ёки миллатпарвар ҳам бўлмаган, лекин давлатчи ва давлатпараст бўлган, ҳокимиятни суядиган одамни парваришлашни мақсад қилади.
  5. Маънавият – бу ҳокимият учун қулай бўлган қадриятлар синтезидир. Маънавият – бу қоришма. Унда барча қадриятлардан оз-оздан олинади, лекин ҳеч бир қадрият эркин ва мутлақ кўриниш касб этмайди. Бу билан, бир томондан, одамларнинг қадриятларга бўлган чанқоғи бир оз бўлсада қондирилади. Лекин, ҳеч ким бу қадриятларга тўймайди, одамлар маънавият орқали нима қадрият истеъмол қилганлигини ўзлари ҳам тўлиқ тушуна олмайди. Яъни, бу озуқланиш орқали тана ўлмайди – жон сақлайди, лекин тафаккур ривожланмайди. Натижада, маънавият орқали кўпчиликни дунёқарашини белгилаш ва назорат қилиш жуда онсон бўлади. Кимки маънавиятга қарши чиқибди – демак, кўпчилик қадриятига қарши чиқибди, минг йиллик дунёқарашимизга қарши чиқибди, бўлади.

Муаллиф: Камолиддин Раббимов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“zo’r tv”ни судга беришмоқчи

Қорақалпоғистонлик журналист Даўлетмурат Тажимуратов “Zo’rTV” канали бўйича Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ариза билан мурожаат этди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” сайти ...

Карим аҳмедов

АҲМЕДОВ  Карим  Содиқович  (1914. 19.2, Тошкент) — кимёгар  олим,  Ўзбекистон  ФА  академияси (1966),  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  фан  ва  техника  арбоби (1968). Киме  ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400