АҚШ билан муносабатлари бузилгани Туркия Россия ва Европа билан алоқаларни мустаҳкамламоқда

Туркия сўнгги ойларда АҚШ билан муносабатлари ёмонлашгани ортидан Россия ва Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳаракатларини фаоллаштирди.

Фото: gcshelp.org

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон 27 августда Британия ва Германия ҳукуматларини иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича музокараларни бошлашга чақирди.

Ўтган ҳафтада Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли раҳбарлигидаги делегация Москвага борди. Бу ерда Туркия томонидан Россиянинг С-400 ракеталар тизимини сотиб олиш масаласи муҳокама қилинган.

2016 йилдан бери шу кунгача Эрдўғон ва Путин камида 11 марта учрашиб, музокаралар ўтказди.

АҚШ Европа Иттифоқи ва Туркияга савдо ва иқтисодиёт соҳасида катта бож тўловларини жорий этган эди. Европа Иттифоқи ва Туркия бундан норозилик билдирган.

10 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияга нисбатан иқтисодий санкция жорий қилди ва турк пўлати ва алюминийи импорти тарифларини икки маротаба оширди.

Бунинг ортидан турк лираси кескин қадрсизланиб¸ долларга нисбатан рекорд даражада арзонлади.

 

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...

“бу илтифот эмас, миллий адабиётни бойитиш!”

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари орасида узоқ йиллик узилишдан сўнг нафақат, иқтисодий, балки маданий соҳаларда ҳам алоқалар тикланмоқда. 2017 йилнинг май ойида Душанбе ...

Депутат акмал умирзоқов: прописка тошкентда жиноятчиликни назорат қилиш учун зарур

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умирзоқов ўзининг "Facebook" саҳифасида Тошкент пропискаси Ўзбекистон фуқароларининг Конституцияда белгиланган эркин ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400