​​ Тошкент вилоятида 80 млн долларга велосипед заводи қурилади

Тошкент вилоятини айланаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Маълумот беришларича, бу йил вилоятда 622 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Фото:ЎзА

Қуйичирчиқда велосипед ишлаб чиқариш лойиҳаси — шулардан бири. Хитойлик инвесторлар билан бирга ташкил этиладиган, қурилиши октябрда бошланадиган бу корхонага 80 миллион доллар инвестиция йўналтириш, 260 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.

 

Шавкат Мирзиёев бу лойиҳага алоҳида эътибор қаратган. Велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида йўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлаган.

 

Қизиқ бир жиҳат. Қуйичирчиқдаги велосипед заводи учун 80 миллион доллар инвестиция киритилади, дейиляпти. Таққослаш учун, Жиззахда қурилаётган, Peugeot ва Citroen брендлари остида енгил тижорий автомобиллар ишлаб чиқарувчи автозаводнинг умумий қиймати 130 миллион доллар, яъни, Қуйичирчиқ велосипед заводидан «атиги» 50 миллион долларга қиммат, холос.

 

Умуман олганда, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда велосипедчиликни оммалаштириш, веломаданиятни шакллантиришга кўп эътибор қаратиляпти. Масалан, Президентнинг кўрсатмасига мувофиқ, Тошкентда қурилаётган ер усти ҳалқа метро йўлининг остидан велойўлаклар ётқизиляпти Байналмилалдаги обод қилинган канал бўйида ҳам икки томондан велойўлаклар ётқизилган. Паркларда велойўлаклар қуриляпти.

Манба:Дарё

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“россия, россия азамат ўлка”

Россияга, россияликларга ачинаман. Нега дейсизми? Шунча катта ҳудуд, қазилма бойликлар, моддий ва илмий салоҳияти борлигига қарамай, мамлакат тараққиёти охирги 30 йилдан бери ...

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...

Тошкентда “lbbw” банки ваколатхонаси

Германиянинг “Landesbank Baden-Wuerttemberg” банки ваколатхонаси май ойининг сўнггида “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасида очилиши режалаштирилмоқда. Uzbekistan ...