Олийгоҳга киришни жуда осон, ўқиш ва битиришни жуда қийин қилиш керак

Фото: Юрий Корсунцев

Имтиҳонлардан аввал бир абитуриент билан гаплашиб қолгандим. Қайси ўқишга топширдингиз, деб сўрадим.
– Политехникани енгил саноат… факультетига.
– Нега айнан ўша факультетга?
– Бали пастроқ, конкуренция камроқ экан.
– Ўзи ким бўлмоқчисиз келажакда?
– Мелиса бўмоқчиман. Олий маълумотли бўлсам дарров звания бераркан…

 

Айтишларича 82 мингта квотадан 12 мингтаси абитуриентлар етарли балл тўплай олмагани сабабли бўш қолибди. Хушнудбек Худойбердиевнинг фикрича, бунга асосан мактаб ва коллежларда таълим сифатининг пастлиги натижасида битирувчиларнинг билимсиз бўлиб чиқаётгани сабаб бўлмоқда.

Бу фикрга қўшиламан, унинг устига техника йўналишига асосан калласи бўм-бўш, мактабда яхши ўқимагани етмагандек, ўқишга озгина бўлса тайёрланмаган абитуриентлар топширмоқда. Уларнинг мақсади қандай қилиб бўлса ҳам ўқишга кириб олиш. Қайси олийгоҳ, қайси факультет, қайси йўналиш эканининг фарқи йўқ. Асосийси кириш баллари паст, рақобат кам бўлиши керак. Айримлари ҳатто русчада ўхшатиб салом беришни ҳам билмайдию одам кам топширади деб еврогуруҳга ҳужжат топширмоқчи бўлади. Ўқишга кириб олса бас, қолгани худо пошшо.

Бундай абитуриентларнинг кўпчилиги тўрт йил нимани ўрганганини билмайди. Қуруқ вақт кетказади, дипломни олганидан кейин эса ё бошқа соҳаларда ишлайди ё мелиса бўлади…

Бугун кўпчилик ёшларимизнинг аниқ мақсади, келажак режалари йўқ. Ҳаётда ўз ўрни, ўзи ёқтирган ва мос ишни топиб олгунича 40-50 га ҳам чиқиб қоладиганлар кўп. Бунга уларнинг болаликдан мустақил фикрига эга бўлмай ўсгани ҳам сабабдир. Болаларни ўзига ишонадиган, мустақил фикри ва ҳаётий позицияси бор, танқидий фикрлайдиган, янгилик ва яратувчанликдан қўрқмайдиган қилиб тарбиялайдиган тизим керак.

Олий таълимга қабул жараёнини эса янада соддалаштириш, кириш имтиҳонларини бекор қилиб, қабулда эса психологик суҳбат, IQ даражасини аниқлаш, эссе ёзиш, ўз фикрларини ифодалаб бериш каби топшириқлар берилишини таклиф қиламан. Ўқишга киришни жуда осон, ўқиш ва битиришни жуда қийин қилиш керак. Билимсиз абитуриентларнинг духи етмаслиги керак ҳуқуқшунослик, тиббиёт каби баъзи ўқишларга ҳужжат топширишга.

Муаллиф:Санжар Саид

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда диний билим юртлар қошида “қуръон курслари” очилади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан диний билим юртлар қошида пуллик ўқув курслари очилади. (more…)

Ақлли бўлиш – фойдали: америкача таълим

Америка университетига кириш, грант олиш, жўшқин таълим жараёнида омон қолиш ва ўқишни иш билан уйғунлаштириш – ўзбекистонлик талабаларнинг шахсий тажрибалари билан ...

Шерзод қудратхўжаев: мўъжизалар остидаги… оғир меҳнат

Яқинда Хитой ва Корея сафаридан қайтдим. Кўп таассуротлар билан қайтдим: завқландим, кузатдим, ўргандим. Бу халқлар, уларнинг яшаши, давлатларнинг гуркираб ривожланишини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400