Жорий йилнинг январь – август ойларидаги инфляция даражаси маълум қилинди

2018 йилнинг август ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 0,3%га ошди (январь ойида инфляция 2,7%, февралда 1,1%, март ойида 1,1%, апрелда 0,9%, май ойида 0,8%, июнь ва июль ойларида дефляция 0,4% ва 0,3%). Жорий йилнинг январь-август ойлари давомида инфляция даражаси 6,2%ни ташкил қилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикси Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.

2018 йилнинг январ-август ойларида истеъмол нархлари индекси (INI) динамикаси (ўтган ойга нисбатан, %)

Истеъмол бозоридаги нархлар январь ойида сезиларли даражада қимматлашди (2,7%). Июнь ва июль ойлари давомида ички истеъмол бозорларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўйиниши натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси ҳамда умумий инфляция даражасининг пасайишига ўз таъсирини ўтказди.

Кузатув натижаларига кўра ой давомида товарлар нархи ўртача 0,3% ва хизматлар 0,4% қимматлашганлигини жорий йилнинг август ойидаги нархлар тенденциясини «товар ва хизматлар нархларининг бир маромда ўсиши», дея тавсифлаш мумкин.

Йиллик инфляция таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки (ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), мамлакат иқтисодиётига нисбатан инфляция босимининг энг юқори даражаси жорий йилнинг январь ойи (20,1%) ҳиссасига тўғри келади ва кейинги ойлардан бошлаб ушбу тенденция аксинча, яъни, пасайиш томон ҳаракатланганлигини кўриш мумкин.

Жорий йилнинг январь-август ойларида инфляцион трендларга таъсир кўрсатган асосий омиллар орасида қуйидагиларни алоҳида қайд этиш мумкин:

мавсумийлик ҳамда иқлим шароитлари таъсирида мева ва сабзавот гуруҳи маҳсулотлари, шунингдек, сутли маҳсулотлар, тухум ҳамда парранда гўшти нархларининг ўзгариши;

Ой давомида нарх индекслари орасида энг юқори даражада қимматлашган озиқ-овқат маҳсулотлари бешлик рейтинги
Ой давомида нарх индекслари орасида энг паст суръатларда арзонлашган озиқ-овқат маҳсулотлари бешлик рейтинги

 

Ўтган йилнинг сўнгига нисбатан нарх индекслари орасида энг юқори даражада озиқ-овқат маҳсулотлари ўнлик рейтинги
Ўтган йилнинг сўнгига нисбатан нарх индекслари энг паст суръатларда арзонлашган озиқ-овқат маҳсулотлари ўнлик рейтинги
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нахларинг индекси ўзгариши

импорт маҳсулотлари билан ички бозорларнинг тўйинганлиги (масалан, шакар ва ўсимлик мойи);

ем-хашак (чорва озуқалари) нархларининг кўтарилиши натижасида чорва молларининг қимматлашиши, шунингдек аҳоли томонидан мол гўшти маҳсулотларига бўлган талабнинг ортиши;

гуруч нархларининг қимматлашиши истеъмол бозоридаги ушбу маҳсулот ҳажмининг камайиши ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва сотувчи тадбиркорлар томонидан мавсумий қурғоқчилик, шунингдек, шоли экин майдонларининг қисқартирилиши оқибатида кутилаётган тахминлар;

милий валюта қийматининг мустаҳкамланиши ҳамда бир қанча ташқи савдо омиллари натижасида импорт қилинувчи маҳсулотлар ва айрим турдаги хизматлар нархлари, шунингдек, инфляция даражасининг ошиб кетмаслигига сезиларли даражада таъсир кўрсатганлиги (ҳаво транспорти хизматлари шулар жумласидандир);

қурилиш материаллари нархларининг қимматлашиши ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотлари нархларини оширишлари натижасида вужудга келди ва бу ўз навбатида иқтисодиётга нисбатан инфляция босимининг ортиши билан бир қаторда унинг ўсишига 0,8% (ёки, ўтган 8 ой давомида инфляциядаги умумий улуши миқдори 12,9%) даражада таъсири;

ишлаб чиқарувчилар харажатларининг ошиши натижасида маъмурий жиҳатдан тартибга солинувчи коммунал соҳасидаги хизматлар нархлари қимматлашди. Бу ўз навбатида мамлакатдаги инфляция даражасига бевосита ва билвосита таъсир этди (умумий инфляция даражасидаги таъсир улуши 0,8%);

ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бозорида шаклланаётган ҳолатлар натижасида аҳолига автомобильларга газ тўлдириш шохобчалари орқали сотилувчи метан ва пропан нархининг сезиларли даражада қимматлашиши умумий инфляция даражасининг 0,4% кўтарилишига сабаб бўлди;

энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг оширилиши ҳам умумий инфляция даражасига ўз ҳиссасини қўшиши билан бир қаторда, унинг инфляцияга бевосита (ЭКИҲ миқдорига боғлиқ бўлган хизматлар: ҳуқуқий тусдаги, алоҳида турдаги банк хизматлари, ветеринария хизматлари ва х.к.) ҳамда билвосита (истеъмол талабларини рағбатлантириш ва иқтисодиётга қўшимча пул маблағларини жалб қилиш) йўллари орқали таъсир этиши;

«GM Uzbekistan» АЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобильларнинг чакана сотиш нархларини ўртача 7,7 %га оширилиши республиканинг умумий инфляция даражасига 0,05% миқдоридаги таъсири;

спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотлари акциз солиқларининг 2018 йилнинг 1 январидан оширилиши ва Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йилнинг 5 март кунидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3583-сон қарорига асосан 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб пиво ва ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадларига йўналтирилган қўшимча тўловларнинг жорий қилиниши натижасида спиртли ичимликлар 12,5%га ва тамаки маҳсулотлари нархи ўртача 15,2%га қимматлашди (инфляцияга таъсири 0,2 ф.д.).

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистонга 100 млн. доллар кредит бермоқчи

Ҳозирда Қирғизистонга хизмат сафари билан борган Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов мезбон давлат Бош вазири билан музокараралар ўтказди. Унда Ўзбекистоннинг Қирғизистонга ...

Ўзбекистонда 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади

2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 29 март, ...

“подвалда чиқаётган бургалар ёш чақалоқларни таламоқда”

  ​ "Тошкент шаҳри Учтепа туман Санитар-эпидемиалогия бўлимидан шикоят қилмоқчиман. Учтепа туманининг 13-даҳасидаги 6-уйда бир жиддий муаммо бор. Подвалда чиқаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400