Олий суд Қашқадарёда сайёр қабулда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 13-июль куни “Суд –ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд хокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини имзолади.

Фото:dom-i-zakon.ru

Мазкур фармонга кўра, барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишда ва суд ҳокимиятининг очиқлигини амалга ошириш йўлида кўрилган мухим чоралардан бири бўлганлиги, бироқ суд органлари фаолиятининг тахлили судьялар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатганлиги, судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаши қониқарсиз даражада эканлиги, суд фаолиятини етарли даражада ёритмаётганлиги, натижада суд органларига халқни ишончи пасайганлиги кўрсатилиб, одил судловни  амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ва қонуний манфаатлари химояси кафолатларини кучайтириш, Президентни сайлов олди дастури бўлган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страгеясига мувофиқ  Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши судьялар ассоциациясини аҳоли билан очиқ мулоқотини кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик назоратини ошириш бўйича бир қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мана шу фармонини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятини Қарши шаҳрига 2018 йил 26-август куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ўринбосари Баходир Дехқонов, Олий суд судьяси Ботир Мўминов ва яна икки нафар судья келиб, Қарши шаҳар ҳокимлиги биносининг ховлисида очиқ айвон остида фуқароларни қабул қилди.

Фуқароларни қабул қилишдан олдин Олий суд раисининг ўринбосари Б.А.Дехқонов маъруза қилиб, Ўзбекистонда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ сохасидаги ислохотлар ҳақида гапириб, тергов органини хатосини прокуратура ва суд тузатиши мумкин, лекин суднинг хатосини хеч ким тузата олмаслиги тўғрисида ҳам гапирди. Олий суд аъзоларини сайёр қабулига келган мурожаатчиларнинг муаммоларини энг кўп қисми бу уй-жой муносабатлари бўйича, яъни эридан ажрашиб уй-жойсиз қолган аёллар, мерос талашиш бўйича мол-мулкни бўлишдаги норози тарафларнинг суд қарорларидан шикоятлари бўйича масалалар бўлди. Мен хам Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.А.Деҳқоновга жиноят ишини қўзғатган тергов органи жиноят иши жилдларини тикиш ипини мухрланмаслиги оқибатида судьялар билан тергов органи келишиб, жавобгарликдан қочиш учун  жиноят иши варақларини алмаштиришаётганлигини, қачон бу жиноят иши жилдини тикиш иплари мухрланади, деб сўрадим.

Б.А.Дехқонов, менга ва йиғилганларга қараб, ўзи хам терговчи бўлганлигини, ўзи терговчи бўлиб ишлаб юрган даврда жиноят иши жилдлари тикилгандан сўнг, ипларини устига қоғоз ёпиштирилиб, мухрланганлигини айтиб берди, жилд ипини мухрлаш бўйича таклифларимни ёзма равишда беришни таклиф қилди.

Қашқадарё телевидениесининг мухбири Темур Хусанов Олий суд раиси ўринбосарига, судьлар ёшариб кетган, хатолар жуда кўп бўлаяпти, тажрибали одамларни судьяликка қўйса бўлмайдими, деган саволига Баходир Дехқонов қуйидагича жавоб берди, қариялар ҳам кўп, мана мен 56 ёшдаман, Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судининг раиси  Абдуқаюм ака Махкамов ҳам ёш судья бўлган. Мана Қашқадарёда иккинчи муддатга яна тайинланди. Ёш судьяларни Судьялар олий кенгаши ва Олий суд ўқитиб, тарбиялаб боришини айтди.

Мен шахсан Олий суд раиси ўринбосари Б.А.Дехқонов билан унинг қабулида бўлиб, суҳбатлашиб, унга менга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ҳозирда Олий судда судья бўлиб ишлаётган Шухрат Ражабов олиб борганлигини ва ноҳақдан қамаганлигини, мени оқланишимга Ш.Ражабов қаршилик қилишини, Сизлар ҳам Ш. Ражабовни нон-тузини егансизлар, мен оқлансам у жиноий жавобгарликка тортилиши керак, шунинг учун Сизлар менинг ишимга адолат билан қарамаяпсизлар, деб гапирдим. Б.А.Дехқонов: сизни оқланишингизга Ш.Ражабов тўсқинлик қилмайди, беш юздан ортиқ одам оқланди, агар нохақ қамалганларни оқланганлиги учун айбдорларни жавобгарликка тортиш керак бўлганида беш юзта терговчи қамалиши керак эди, биз хеч қайси терговчини жавобгар қилмадик, шунинг учун ҳеч нарса бўлмайди, ҳеч ким жавобгарликка тортилмайди, Шухрат Ражабов ҳам жавобгарликка тортилмайди, ўзини жойида ишлайверади,- деб жавоб берди.

Мен Б.А.Дехқоновга мени ҳам ҳеч кимни жавобгарликка торттириш, бировга ўзим туҳмат билан қамалган бўлсамда ёмонлик қилиш ниятим йўқлигини, доимо инсонларга ёрдам қилиб келганлигимни таъкидладим, менинг шу жавоб гапимдан сўнг иккаламиз бирга кулишдик.

Демак, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Б.А.Дехқоновни гаплари бўйича, бу билан терговчи ва судья номақбул далилларга асосан Ўзбекистон фуқаросига нисбатан  жиноят иши қўзғатса, озодликдан махрум этса, терговчи ва судьяни ҳеч қайсиси жавобгарликка тортилиши мумкин эмас бўлса, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” ги қонуннинг муаллифи бўлган Ўзбекистон Президенти, менинг Юртбошим, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев коррупцияга қарши қандай курашар экан?

Албатта муҳтарам ўқувчи биз бу каби мавзуларга ҳали кўп қайтамиз.

 

Муаллиф:Маматқулов Чўян Охманович    

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400