ЗУЛМ ДАРАХТИНИНГ БАРГИГА ЭМАС ИЛДИЗИГА БОЛТА УРИШ КЕРАК

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман. 

Биринчиси, берилган нисбий сўз эркинлигидан фойдаланиб диндорлар ўзларининг эҳтиёжларини тинч йўл билан, яъни сўз билан ифода қилишди. Бу уларнинг қонституциявий ҳуқуқи албатта. Бироқ баъзи нуқтада эҳтиёжлар ва уларни қаноатлантира олиш лаёқати ўртасида пропорционаллик бузилгани кузатилди. Чунки баъзи талаблар ва эҳтиёжлар учун давлатнинг ўзи ҳали тайёр эмас эди. Оқибатда давлат ўзининг ҳар замон суяниб келган қуроли бўлган куч тизимларнинг жиловини қўйиб юборди. Мана шундай оқибатларнинг олдини олиш мақсадида аввалроқ диндор дўстларга бир мурожаат пост қолдиргандим. Чунки соқол ва рўмол масаласи тармоқларда узун бир муддат давомида энг қизғин мавзу сифатида давом этаркан, ИИВ ва ДХХ даги эски кадрларнинг эски қилиқлари билан боғлиқ бир қанча ҳодисалар эътибордан четда қолиб кетди. Бугун бу шантаж ва зулум системаси яна ўз кучини кўрсата бошлади. Менинг мурожаатим диндор дўстларнинг эҳтиёжларига қарши эмас, аксинча бу эҳтиёжлар учун аввало қилиниши керак бўлган бошқа ишларнинг борлигига эътибор қаратиш эди. Шу мақсадда айтдимки, ёвузлик дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак. Чунки қаршингизда қуролланган одам турса у билан адекват музокара қилиб бўладими? Ёки ёнида қопоғон ити бор одам билан бемалол муроса қилиб гаплашиб бўладими? Йўқ. Аввало одам қуролини ташлаши ёки қинига солиши лозим, қопоғон итини боғлаши лозим. Акс ҳолда шунга қарамасдан ўз талабингизни айтиб тортишишда давом этсангиз сизни итига талатиши аниқ. Тушунгандирсиз. Шу мақсадда бор ғайратни энг аввало куч тизимлардаги ҳадсизликни жиловлашга чақирганман. Тузоқлар ва ноҳақ қамашларга қарши бирлашишга чақирганман. Чунки бугун учта диний фаол блоггерни хибсга олган ким? Куч ишлатар тизимлар. Қандай қилиб? Ҳамма вақт айтиб келганимдек “подстава”, тузоққа тушириш йўли билан. Мана бизнинг асосий муаммоимиз. Шу масалани ечмасдан туриб, яъни қопоғон итни эгасига боғлатмасдан туриб эҳтиёжларимизни талаб қилиб бўладими? Истар диний бўлсин истар дунёвий.
Нотўғри тушуниб мени блокка ташлаган ва демократияни тушунмасликда айблаган диний фаол дўстларга такрорий мурожаатим. Олдимизда диктатор Каримовдан қолган даҳшатли “тузоқ-қийноқ ва шантаж” машинаси бор. Аввало мана шу машинани қонун доирасидан чиқмайдиган қилиб жиловлаб олайлик, керак бўлса бошқарувда ўтирганларни шунга мажбур қилайлик, токи ҳеч ким ноҳақ қамалмасин. Бунинг учун бутун фаоллар бирлашиб асосий эътиборни ДХХ ва ИИВ фаолияти устидан қаттиқ жамоатчилик назорати ўрнатишга қаратиш лозим. Мамлакатнинг қаерида ДХХ ва ИИВнинг ноҳақ зўравонлигидан жабр кўрган ким борса дарҳол мана шу воқеа атрофида бирлашиб фикр билдиришимиз керак. Бу ҳолат қанчалик аҳамиятли ёки аҳамиятсиз бўлишидан қатъий назар.

Шу йўл билан қисқа бир муддат ичида куч ишлатар тизимларни жиловлаб олиш мумкин. Ҳа ишонаверинг, халқ шунақа кучки ҳали кўпчилик буни тасаввур ҳам қила олмайди. Давлатни бошқараётганлар буни жуда яхши билишади. Қонун устуворлиги таъминланганидан сўнгина ҳам диний ҳам дунёвий эҳтиёжлар давлатдан ҳавотирсиз талаб қилиниши мумкин.

Тилга олмоқчи бўлганим иккинчи масала, давлат бошқарувида ўтирганлар ва давлат раҳбарига турли маслаҳатлар бераётганларга қаратилган. Давлатнинг диний сиёсати деганда “диндорлик даражани ушлаб туриш” ёки “динни жиловлаш” деган нотўғри ёндашув тушунилади. бу ҳудди валюта конвертациясини куч билан жиловларшга ўхшайди. Эркин бозор қонунларидан узилган валюта қадрсизланиб инқироз келтирганидек динга нисбатан зўравонлик билан аралашув охир оқибат давлатга нисбатан мутлақ ишончсизликка олиб келади. Айниқса аҳолисининг 90%дан ортиғи мусулмон бўлган мамлакатда. Диний сиёсат дегани динни куч билан жиловлашга уриниш эмас аксинча динни рағбатлантириш дегани. Турли хил ёт диний ғоялардан ҳимояланишнинг йўли ҳам мамлакатдаги мўътадил диний эътиқод йўналишини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, аҳоли эҳтиёжларига яраша масжид ва мадрасаларни очишдан иборатдир. Асосий аҳкомлари эъзозланар экан Ислом асло муросасиз бир дин эмас. Давлат ортиқ буни тушуниб етиши лозим.

 

Рўмол ўраш ёки соқол қўйиш бу ҳар қандай жамиятдаги элементар шахсий эркинликдан бошқа нарса эмасдир аслида. Давлатнинг бу нарсалар билан шуғулланиши, таъқиқлар қўйиши эса унинг обрўсига жуда жиддий путур етказади. Давлат яна бир нарсани тушуниб етиши лозимки бугунги замон 90-йиллардан мутлақо фарқ қилади. Ҳеч нарсани халқнинг назаридан яшириб бўлмайди. Каримов яратган авторитар зулм машинасини бугунги шароитларда қайта жонлантириш имконсиздир. Бу давлат ва халқ орасида ошкорасига совуқчиликни юзага келтириш билан бирга бутун давлатчилигимизни таҳлика остига қолдиради.

Сўнг сўзим сифатида, эркинлик истаган барча дўсту биродарларни аввало ички низоларни бир чеккага сурган ҳолда биринчи навбатда авторитар тизимнинг мероси бўлган куч ишлатар тизимлар устидан қаттиқ жамоатчилик назорати ўрнатиш учун бирлашишга чақираман. Энг майда зўравонлик ҳам назардан четда қолмасин. Токи ҳеч ким ноҳақ қамалмасин.

Муаллиф:Султон Бурхонов

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уйингиз йўқ бўлишидан олдин бормиди?

Рамазон ойи арафасида «ЎзА» сайтида берилган «Масжид кимники?» сарлавҳали видеорепортаж кўпчиликни беэътибор қолдирмагани аниқ. Унда журналистнинг Андижон шаҳри, Тахтакўприк ...

Келин-куёвлар тўйига етим ва ногирон болаларни таклиф қилди

Бу воқеа Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида бўлди. Жалолободлик 21 ёшли Раҳматулло Сайдахматов никоҳ тўйини бошқалардан ўзгача тарзда ўтказди. У тўйига шаҳардаги «Ак жол» ...

Ҳиндистонда азон овозига қарши қарор чиқди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди. Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400