Эрдоған Қирғизистон билан алоқаларни яхшилашга чорлади

Қирғизистонга икки кунлик хизмат сафари билган келган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилашга чорлади.

1 сентябрь куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков билан бўлиб ўтган учрашувлар ортидан Эрдоған Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш кераклигини айтди. Эрдоғган, шунингдек, Қирғизистондаги аэропортларни қайта таъмирлашда Туркия кўмаклашишини билдирди.

Эрдоған Туркияда 2016 йилда муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтариши ортидан Бишкек ва Анқара ўртасидаги алоқалар совуб кетганини, аммо Туркия буни ортда қолдиришни исташини изҳор қилди.

Эрдоған ҳукумати давлат тўнтариши уриниши ортидан диний уламо Фетҳуллаҳ Гулен турганини айтиб келади. Қирғизистонда Гулен тармоғининг ўнлаб муассасаси бўлиб, собиқ президент Алмазбек Атамбаев Туркия ҳукуматнинг уларни ёпиш талабини бажармаган эди.

Тўнтариш уриниши ортида Туркия ҳукумати ўн минглаб одамни, жумладан, журналистларни ва инсон ҳуқуқлари фаолларини гуленчиликда айблаб, қўлга олди.

Музокаралар ортидан Жээнбеков Бишкек Анқара билан алоқаларни яхшилашга тайёр эканлигини таъкидлади.

 

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...

Жамоат транспорти – асабият кушандаси

Бундай дейишимизга асос бор. Бу борада "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмасининг ҳамда мазкур ташкилотга қарашли шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчи-ю чиптачиларининг ...

Муҳтарам ёшларға мурожаат

Ҳар бир мамалакатда ислоҳат ва маданият асбобиға тавассул ва ташаббус этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари тарафидан зуҳур этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400