Милицияга олиб кетилган блоггер Адҳам Олимовни қариндошлари 6 кундан бери топа олмаётгани хабар қилинди

Тошкентда қўлга олинган блоггер Адҳам Олимовнинг яқинлари 5 кундан бери у қаерда эканини аниқлай олмаяптилар. Бу ҳақда “Газета уз” нашри 3 сентябрь куни маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Musannif Adham таҳаллуси остида диний мавзуларда ёзувчи блоггер Адҳам Олимов 28 август куни Тошкент туман Олмазор туман милициясигша олиб кетилган.

Кейинроқ уни Олмазор туман суди милиция ходимининг қонуний талабини бажармаганликда айбдор деб топиб, 15 суткага қамагани аниқланган. Бироқ 6 кундан бери яқинлари унинг қаерда сақланаётганини аниқлай олишмаяпти. Қариндошларнинг уни топиш мақсадидаги қидирувлари натижа бермаган.

Хабарда айтилишича, Адҳам Олимов билан бир қақтда Тошкентда Зиёвуддин Раҳим ва Андижонда Отабек Усмонов исмли блогггерлар ҳам қўлга олинган.

Зиёвуддин Раҳим Олмазор туман суди қарори билан10 кунга қамалган. У ҳам илиция ходимининг қонуний талабини бажармаганликда айбланмоқда.

Отабек Усманов эса ўзи ишлаётган General Motors Uzbekistan ширкатида қўлга олинган ва 15 суткага қамалган.

25 августда блоггер Муҳаммад Шакур Тошкент шаҳар Қибрай туман милициясига олиб келиниб, бир неча соат сўроққа тутилганидан сўнг қўйиб юборилгани хабар қилинган эди.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саратовда ўзбекистон фуқароси сурияга жўнаб кетиш учун жангариларни ёллаган

Россиянинг Саратов вилоятида Ўзбекистон фуқароси Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилиш ниятида бўлгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РФ Федерал хавфсизлик хизматининг ...

Дин ишлари бўйича қўмитага дхх тизимида ишлаган абдуғофур аҳмедов раис бўлди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар тайинланди. “Kun.uz»нинг хабар беришича, бу лавозимга Абдуғофур Аҳмедов тайинланган. Абдуғофур Аҳмедов ...