Хитой иқтисодиёти савдо урушидан жабр кўра бошлади

Август ойида Хитойда бизнес фаоллик индекси (PMI) пасайган, деб ёзмоқда Caixin бизнес нашри. Кўрсаткич 0,2 пунктга, 50,6 даражага тушиб кетди. Бу 2017 йил июнь ойидан бери энг паст натижа.

Фото:Vesti.lv

Нашрнинг таъкидлашича, Хитой корхоналарида ишлаб чиқариш даражаси ўсишда давом этмоқда, аммо янги буюртмалар сони йил бўйича энг паст даражага тушиб кетди. Бу ҳам ички, ҳам экспорт бозорларида кузатилмоқда.

Сотиб олувчиларни қўрқитаётган яна бир омил – юқори нархлар. Маҳсулот таннархи август ойида инфляциядан кейин ўсди. Шу билан бирга, бандлик даражаси пасайиб кетди ва шунинг учун кўплаб компаниялар ҳаттоки олинган буюртмаларни бажаролмадилар.

Caixin пасайишни савдо уруши ва бозор иштирокчиларини безовта қилаётган «ноаниқ истиқболлар» билан боғламоқда.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гаага суди қримнинг қўшиб олинишини украина ва россия ўртасидаги ҳарбий можаро сифатида талқин қилмоқда

Кремлнинг Қримдаги барча ҳаракатлари Гаагадаги халқаро жиноий суд томонидан инсониятга қарши жиноятлар доирасида ўрганилмоқда. Бу ҳақда Forum Dailyга асосланиб «Дарё.уз» ...

Австрия россияга нисбатан табиий газ эмбаргосига қарши

Австрия Иқтисодиёт вазири Маргарет Шрамбок Россияга нисбатан эҳтимолий табиий газ эмбаргосига қарши чиққанлигини ва бу улар учун "қизил чизиқ" эканини айтди. Шрамбок немис ...

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб бино ва иншоотларни қуришда янги мажбурий тартиб жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи ...