Гулнора Каримовага пора берган «Telia» компанияси ходимларига нисбатан суд иши бошланади

Швециянинг Telia телекоммуникация компаниясининг уч нафар собиқ ходимлари устидан Ўзбекистонда 2007—2010 йилларда пора берганлик ҳақидаги иш бўйича суд бугун, 4 сентябрь куни Стокгольмда бошланади. РИА Новости хабарига асосланиб, спутник нашри маълумот бермоқда.

Фото:Telia Sonera

Иш қарийб беш йил текширилган, ўша вақтда компания Telia Sonera деб номланган, тергов якунлангани ҳақида Швеция прокуратураси ўтган йилнинг сентябрида хабар берганди.

 

Порахўрлик айбловлари ўша вақтда, хусусан, Telia Sonera’нинг собиқ директори Ларс Ньюбергга, Евросиёдаги бозор учун масъул бўлган Теро Кивисаарига ва компания ҳуқуқшуносларидан бирига нисбатан эълон қилинган. Уларнинг учаласи ҳам айбига иқрор бўлган, улар 6 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги коррупция бўйича кенг кўламли текширувлар Нидерландия, Швеция ва Швейцария расмийлари томонидан 2012, АҚШ тарафидан эса 2014 йилда бошланганди. 2017 йилда ушбу текширувлар якунлангач, Telia муросага бориб, уни текширган органларга 965 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Терговчилар хулосасига кўра, Telia Ўзбекистон бозорида мустаҳкам ўрнашиб олиш мақсадида, Швеция прокуратураси фикрига кўра, ўша вақтда Ўзбекистон телекоммуникация бозорини деярли тўлиқ назорат қилган Гулнора Каримовага йирик суммада пул тўлаган.

Тергов маълумотларига кўра, 2007 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда поралар суммаси 280 миллион еврога етган бўлиши мумкин.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарағандада фуқаролар ҳукуматдан оммавий муштлашув борасида изоҳ талаб қилишмоқда

Интернетда ўзини Нарек Гурурян деб таништирган йигитнинг видеомурожаати пайдо бўлди. Айни шу исмли одам 1 январга ўтар кечаси Қарағандадаги ресторанлардан бирида юз берган ва ...

Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди

 Самарқанд вилояти Булунғур туманида Булунғур ариғидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар қилди. Иллюстратив фото Воқеа гувоҳларининг сўзларига ...

Булунғурда 10 кунлик келинчакни эри аёвсиз калтаклади

Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Зуҳра Умарова келинлигининг ўнинчи кунида эри томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400