ТУҲМАТ ТОШИ ҚУРБОНИ

Очилов Камол Рўзиевич 1964 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги Шар-шар қишлоғида туғилган. У ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг 30.06.04 й. кунги ноқонуний Ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 28-моддаси орқали 97-моддаси 2-қ. “ж,и,о” бандлари, 228-модда 2-қ. “б”, 276-модда 1-қ., 28-модда орқали 167-модда 2-қ. “в,г” бандлари, 209-модда 1-қ. билан асоссиз айбланиб ноқонуний судланиб 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

ЎзР Олий суди ҳайъатининг 2005 йил 18 январдаги ажрими бўйича ЖИБ Қашқадарё вилоят судининг Ҳукми бекор қилинган. Шундан сўнг, ҳудудий жиҳатдан ваколатсиз, бегона бўлган Бухоро вилояти аппеляцияси судининг 20.04.05 й. кунги ноқонуний Ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Очилов Камол Рўзиевич

 

Мазкур суд ҳокимияти ҳужжатлари қуйидаги асосларга кўра ноқонуний:

  1. Суд Ҳукми матни тавсиф қисмида содир этилган “жиноий қилмиш”нинг тавсифи сунъий бўрттириш мақсадида ва “олиб ташланган” қисмлари ўрнини тўлдиришни кўзлаб 6 маротаба такрорий ёзган.
  2. К.Очилов 2004 йил 11-14 февраль кунлари вилоят ИИБда ноқонуний ҳибсда сақланган. Бу кунлари қийноқ қўлланилиб, кўрсатув беришга мажбур қилинган. Бу ҳақда судда кўрсатув берилган, қўпарилган тирноқ сурати тақдим этилган. Бироқ суд уларни инобатга олмай кўрсатувлар ўрганилмаган. Ҳудудий жиҳатдан ваколатсиз, бегона бўлган Нишон тумани прокурори санкцияси билан қўлга олинган.
  3. К.Очиловга қўйилган айблов исботланмаган. Бунда ЎзР ЖПКнинг 113-моддасига кўра расмийлаштирилмаган. – К.Очилов ариза ёзмаган, баённома ҳам тузилган эмас. “Гувоҳ кўргазмаси”га сохта имзо қўйилган. К.Очиловнинг шахсий имзоси билан тўғри келмайди.
  4. Суд ишида жиноятни очган, тергов қилганлар, айбланувчиларга қўйилган айбларни исботловчи гувоҳлар ҳам ЖИБ Қашқадарё вилояти суди ҳукми “ташкилотчилари” ҳам – ИИБ ходимлари Ш.Номозов, А.Мирзаев, У.Рахимов, О.Тоштурдиев ва бошқалар бўлган. Оқлаб кўрсатма берганларнинг сўзлари атайин тушириб қолдирилган. Жумладан, гувоҳ Рашидов Зокир Ҳукмнинг 39-варағида ёзилган кўргазмани аппеляция мажлисида тасдиқламади. “Топшириқ бажарилгани, 500 АҚШ доллари ҳақида тергов даврида мени сўзимдан деб мазмундаги кўргазмани терговчи ёзган, мен бермаганман” деб айтди.
  5. Тергов ва суд қотилликка асос қилиб кўрсатган “келишмовчилик” исботланмаган.
  6. К.Очиловнинг илгари судланганлиги асоссиз. Зеро, ЎзР Олий Кенгашининг 22.09.94 йилдаги қарорига кўра 1959 йилги ЖКга асосан 1995 йилнинг 1 апрелига қадар ҳукм қилинган, содир этган қилмишлар янги қабул қилинган ЖКга мувофиқ жиноий деб топилмайдиган шахсларни жазонинг барча туридан озод этиш белгиланган. Демак, К.Очиловдан судланганлик олиб ташланган.
  7. Қотиллик бўлган куннинг эртасидан прокуратура ва ИИБ тезкор гуруҳидан О.Тоштурдиев ва Т.Ярматов К.Очиловнинг иш кабинетида тергов ишини бошлади. Калит ўзларида бўлган ҳолда 13-14 февраль кунлари 2 марта кабинетда тинтув ўтказганлар. Буни суд ишида 14 февралда тинтув ўтказилган деб, бироқ тинтув ўтказиш тўғрисидаги ҳамда суд кимёвий экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги қарор ва ИИБ эксперт криминалистика бўлими хулосалари 13 февраль куни чиқарилгани (Ишнинг 7-жилд 39-41, 13-316, 322-вароқларида) тасдиқлайди.
  8. К.Очилов Ж.Қўлдошев ва Ф.Ибодуллаевга ноқонуний маош ёздирмаган. – Фуқаровий давогар сифатида жалб қилинган Б.Алихонов бу айб эпизодини рад этган. Қолаверса, ишга қабул қилиш ва озод этиш тўғрисидаги буйруқларни Г.Худойбердиев имзолаган. Р.Қурбонов, Б.Алихонов, Х.Самадов, С.Холбоев ва С.Ўроқовлар ишга қабул қилиш ва озод этилишига алоқадор барча ҳужжатларни имзолаган ва тайёрлаганлар. Табелларни Б.Алихонов тасдиқлаган.
  9. Қотиллик учун асос қилиб олинган “маблағ учун” эпизоди ҳам исботланмаган. Далил йўқ. Шунингдек, 500 АҚШ доллари учун одам ўлдирган Отабек сумкадаги 450 АҚШ долларни ҳожатхонага ташлаб юборгани ҳолатлари бир-бирига зид фикрлардир. Қолаверса, О.Ҳалимовнинг уйини кўздан кечириш тўғрисидаги баённомада сумкадан 500 АҚШ доллар чиқди, дейилган.
  10. О.Ҳалимовнинг уйидан топилган тўппончанинг модели, серия рақами, узунлиги, эни, қалинлиги, баландлиги, ствол диаметри, узунлиги, тайёрланган заводи номи ва чиқарилган санаси кўрсатилмаган. “Вольтер Р-38” эканлигига далил йўқ. ИИБ ЭКБ ҳайдовчиси О.Насимов баллистик эксперт сифатида қайд этилган.
  11. О.Ҳалимовнинг судда қийноқ остида кўрсатма бергани, 10-жилд 237-239 – вароқларда “…Раис, Сиздан илтимос, менга ўлим жазоси берсангиз ҳам ёнимдаги бегуноҳларни қўйиб юборинг. Уларга қарши ёлғон кўргазма берганман,” – деб берган кўргазмасини суд инобатга олмаган.
  12. Қийноқларни яшириш мақсадида судни чалғитишга уринган 5-тергов изолятори тиббиёт бўлими собиқ бошлиғи Жаббор Рахмонов жазоланмаган. У судда изоляторга соғлом қабул қилганман деб кўргазма бериб, 2004 йил апрелдан 2005 йил феврал ойига қадар ишлаганини таъкидлади. 23 февралда изолятор ходимлари К.Очиловни текширганда қайд этган жароҳатлар юзасидан тузилган 2 та далолатнома ва касаллиги ҳақидаги маълумотномада имзоси йўқ. Бу ҳужжатлар ҳам судда инобатга олинмаган.
  13. Ҳукмнинг 7-варағида “К.Очилов З.Ражабовани жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолларда, яъни таъмагирлик ниятида босқинчилик жиноятини яшириш ва содир этилишини осонлаштириш мақсадида…” деб ёзиб, 56-варағида “К.Очилов ва С.Қўлдошевларни босқинчилик жиноятини яшириш ва содир этишда иштирок қилганлигини ёки уларни жиноий нияти билан қамраб олганлигини тасдиқловчи далиллар ишда мавжуд эмас,” – деб рад этган. Хуршида Худайбердиева (марҳумани қизи) босқинчиликни тасдиқламаган.
  14. Ҳукмнинг 5- варағида “…бир гуруҳга бирлашиб, қасддан одам ўлдирган…” деб, 53-варағида эса “бир гуруҳда бирлашмаган” дея тасдиқлаган.
  15. Жиноят ишининг 11-жилд 17-варағида О.Ҳалимов “Очилов, Қўзиев ва Қўлдошевлар билан режа тузмаганман”, 18-варағида “Санжар менга Зояни ўлдириш учун 500 АҚШ доллари таклиф қилмаган” деган кўрсатмалари мавжуд. Лекин суд кўрсатмани асоссиз инобатга олмаган.
  16. Ишнинг 1-жилд 89-варағида тергов гуруҳи тузиш бўйича қарорда кўринишича Т.Зубайдуллаев суриштирув ёки тергов гуруҳига аъзо қилинган эмас, ишдан бундай қарор йўқ. Бироқ ишда асосий “бўйнига қўйган” ходим сифатида вазифа бажарган ва жиноят содир этган. Тергов 13.12.03 йилдан бошлаб вилоят прокуратураси терговчиси зиммасига юклатилган.
  17. Ҳукм ва ажримнинг 5-бетида “К.Очилов С.Қўлдошев ва О.Ҳалимовларнинг илгари судланганлиги ва келгусида қотиллик содир қилишга мойиллигини билгани ҳолда,” деб нотўғри ёзган. Зеро, С.Қўлдошев муқаддам судланмаган. О.Ҳалимов ЖКнинг 164-моддаси билан озодликдан маҳрум этилган. Қотиллик жинояти содир этмаган.
  18. Судларда қонун талабларини ижроси устидан назорат олиб бориш мажбурияти юкланган прокурорлар мавжуд жиноятлар дастасига кўз юмиб, тегишли чора кўришдан чекиниб, ўз мансаб вазифаларини бажаришдан бўйин товлаб, К.Очиловнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига содир этилган жиноятларни яшириб, ЖКнинг 141, 144, 205, 208, 209, 241, 242-моддаларида таъқиқланган жиноятларни содир этишган.

Натижада К.Очиловнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмай, 11.02.04 йилдан бери ноқонуний жазони ўтамоқда.

Прокурорларнинг ҳаракатсизлиги ва терговчи, судьяларнинг ушбу ҳаракатлари Конституциянинг 2, 7, 13, 14, 15, 16, 18, 19, 35, 43, 44. 112, 118-моддалари, “Прокуратура тўғрида”ги Қонун, “Судлар тўғрисида”ги Қонун, ЖК ва ЖПК талабларининг қўпол бузилиши бўлиб, ЖКнинг 14-моддасига асосан, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқларига, одил судловга ва демократизмга қарши жиноятдир!

 

Муаллиф: Ўразжон Камол Ўғли

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“йўллардаги 54 та пост олиб ташланди, энди камера ўрнатиш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев танқидидан кейин Ўзбекистон ҳудудидаги 54 та пост фаолияти тугатилди, дея хабар тарқатди Ички ишлар вазирлиги. (more…)

Нимага ўқитувчилар олий табақадан энг қуйи поғонага тушиб қолдилар

Бугун кечаси билан ухлаганим йўқ, йўл юриб чарчаб келдим, лекин шу икки кун ичида ҳаёлимдан ўтган фикрларимни ёзмасам, шу воқеаларга ўз позициямни айтмасам, ўзимни кечирмас ...

Туркманистон шимолида номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда

Дашўғузда маҳаллий хўжаликларда номаълум вирус туфайли паррандалар нобуд бўлмоқда. Туркманистон шимолий минтақасидаги манбаларининг хабар қилишича, Болдумсаз ва Гурбансолтан ...