Актобе фожиасининг асл сабаби расман эълон қилинди

АКТОБЕ, Қозоғистон — Қозоғистонда бўлиб ўтаётган суд мажлисида Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ўлимига сабаб бўлган Актобе фожиасининг асл сабаби расман эълон қилинди. Бу ҳақда Nur.kz сайтига асосланиб Турон 24 нашри хабар қилади.

Судда прокурор Усмон Ўринбасарули ёнган автобусга эгалик қилувчи “Азия транзит сервис” компанияси раҳбари ва ходимлари бўлган судланувчиларга хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараш, носоз автотранспортни эксплуатация қилиш оқибатида икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби айбловларни илгари сурди.

Шунингдек, ҳар икки йилда техник кўрикдан ўтиши шарт бўлган автобус охирги марта 2015 йилда бундай кўрикдан ўтказилган. Ҳайдовчилардан бири ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган бўлса-да, автобусни бошқарган. Автомеханик Баҳодир Пердебаев эса носоз автобуснинг хизмат кўрсатишига рухсат берган. Автобус ана шундай қатор камчиликлар билан Сариоғочдан Қозон шаҳрига йўл олади.

Уч ҳайдовчи солярка музлаб қолгунига қадар навбат билан автобусни бошқариб борганлар.

2018 йилнинг 18 январида, фожиа юз берган куни ҳайдовчи Нуржон Қирғизбоев йўловчилар исиниши учун кавшарлаш лампасини салонга олиб киради ва яна бир ҳайдовчи Барот Танатов билан бирга ташқарига чиқиб кетади.

“Қирғизбоев ёнғинга қарши қоидаларни бузган ҳолда ёниб турган кавшарлаш лампасини бензин тўла канистр ёнига қўяди. Канистр ёнида икки йўловчи ва ҳайдовчи Мақсад Пернебеков бўлган. Ҳайдовчилар Қирғизбоев ва Танатов пастга тушиб шу атрофда тўхтаб турган машинадан автобусни тортиб кетишни сўрамоқчи бўлишади.

Автобусга қайтганларида йўловчилардан бирининг шими ёнаётганини кўришади. Йўловчи ташқарига отилиб чиқиб қорда кийимини ўчирмоқчи бўлади. Бу пайтда автобус портловчи газлар билан тўлиб қолади. Портлашдан бир неча сония олдин йўловчилардан бири ва ҳайдовчи Мақсад Пернебеков салондан чиқишга муваффақ бўладилар, лекин уларнинг оёқ-қўллари куяди.

Портлаш содир бўлади ва иккинчи қаватдаги 52 йўловчининг барчаси тириклай ёниб кетишади”, — деган прокурор суд мажлисида.

Экспертиза хулосаларига кўра улар ис газидан заҳарланиш ва куйиш натижасида ҳалок бўлганлар.

Фожиа юзасидан суд мажлиси кеча — 3 сентябрь куни бошланган ва унда марҳумларнинг яқинлари уларнинг ҳалок бўлганига ишонмасликларини билдирган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистондаги тартибсизликларда камида 164 киши ҳалок бўлди

Қозоғистондаги тартибсизликларда камида 164 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Қозоғистон ОАВлари соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.   Ҳалок бўлганларнинг аксарияти ...

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400