Покистонда ўтказилган президент сайловида “Адолат ҳаракати” партияси номзоди Ориф Алвий ғалаба қозонди. У амалдаги президент Мамнун Ҳусайннинг ўрнини эгаллайди, дея “Washington Post” газетасига асосланиб Турон 24 нашри хабар берди .
5 сентябр куни мамлакатда овоз бериш жараёнларининг дастлабки натижаларига кўра, Ориф Алвий ғалаба қозонган. Алвий 212 та овоз, мухолифат партиясидан Фазлурраҳмон 131, Покистон Халқ партиясидан Аитзоз Аҳсан 81 та овоз тўплаган.
Янги сайланган президент 9 сентябрь куни ўз вазифасига киришади. Маълумот ўрнида қайд этиш керак, 18 август куни худди шу партия етакчиси Имрон Хон Покистоннинг 22-Бош вазири сифатида қасамёд қилган эди.