Суратлар сўзлаганда

Шахс маънан эркин бўлмаса, у ўз ишига бефарқ бўлади, Оқибатда жамият аста-секин парокандаликка юз тутади.

Республика бўйлаб у жой бу жойларда бўлар экансиз, эсингизга тез-тез президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз чиқишларидан бирида Миллий хавфсизлик ходимларига қарата дард билан: “Сизлар хатто столба бўлса ҳам қамайсизлар” деган сўзлари тушади.

Бу сўзларнинг асл маъносини фуқароларимизга тушунтириб ўтиришга хожат бўлмаса керак: шундай ҳам жойларда кўп шивир-шивирлар, муҳокамалар  бўлди ўз вақтида.

Ахир бир пайтлар  қудратли Сталин, кимдир бўлса, уни қамашга модда  (Жиноят кодексида демоқчи) топилади,  деган эмасдими?

Ш. Мирзиёев ҳам худди шунга ишора қилиб, аммо у даврлар ўтганлигини таъкидлаб, гапирди-да ўша сўзларни.

Яхшиям-ки биз Сталин давридагидек “столба қамашдан” қутилиш учун тарихимизнинг  деярли  йигирма йилини бермадик, балки бир-икки йилда кескин бурилишга юз тутдик.

Шу ўринда камина мақолани Миллий  (ҳозирда Давлат) ҳавфсизлиги ходимларига мурожаат сифатида ёзиб, мана столбалар, халигача камалмай қолмасдан турибди, деб суратларни  кўрсатган холда бермоқчи эдим.

Лекин, менсиз ҳам мустақил нашрларда уларга киноя етиб- ортаяпти, қолаверса, сўнги пайтларда  ходимлар ҳам бевосита ўз ишлари билан шуғулланаётган кўринади, деган фикрга бориб, муаммони  бевосита кўрсата қолай , дедим.

Фото:Жумри Жайхун
Фото:Жумри Жайхун
Фото:Жумри Жайхун
Фото:Жумри Жайхун
Фото:Жумри Жайхун

Кўраетганингиз столбалар суратлари  Республиканинг турли жойларида олинган: чекка туманлардан тортиб, пойтахт Тошкентда ҳам.  Фақат тасодифан учраганлари. Агар атайлаб йиғиштирсангиз, неча минглаб бўлса кераг-ов, дейман.

(Каминанинг ўзида ҳам  бир ўттизтача бор). Кўраетганингиздек, йўлаклар ўртасида, йўллар ўртасида. Столбаларнинг  гердайиб туриш стажи ҳам турлича: бир йилдан… ўттиз йилгача.

Баъзиларининг ёнидан  якшанба бозори кунлари минглаб юртдошларимиз ўтади. Аниқроги, айланиб ўтади. Айланолмай , ўзини уриб олганлар канча…

Нега биронтамиз, масъул идорага ушбу маъсулиятсизлиги ҳақида айтмаймиз?  Тинглашмаса, қаттиқроқ бонг  урмаймиз?

Камина ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Ахир инсон бефарк бўлиб туғилмайди:уни муҳит бефарқ қилиб тарбиялайди. Ёки аксинча: муҳитни бефарқлар яратади.

Лекин икки холат  бир-биридан жиддий фарқ қилмайди: фақат инсон шу муҳитдан чиқиш учун доимо хохишли бўлади. Аммо, фақат истакнинг ўзигина етарлими?

Қафасдаги олмахон тинимсиз югуради. У қафасдан чиқиш учун  югураётгани йўқ, балки ҳаракат унинг яшаб туриши учун зарурият бўлганлигидан югураяпти.

Ҳайвонот боғида кўрганингиз  шер  эса аллақачон қафасдаги уринишини тўхтатган, чунки унда яшаш учун олмахондагидек харакат зарурияти йўқ.  Унда фақат озодликка умид бор. У кутмокда.

Биз, ўзбекистонликлар, қафасдаги олмахон ҳам эмас, ҳайвонот  боғидаги  шер ҳам эмасмиз. Қафас, мана икки йилдир-ки, очилди. Аммо ,юриб кета олаяпмизми?  Ҳаракатимиздан кўнглимиз қувонадими?

Йўлларимизда бевосита ёки билвосита столбалар пешонамизга урилмаяптими?

Кимдан гина киламиз? Ахир ўша столбаларни ўзларимиз ўрнатмаганмизми?

Биламан, мақоладан кейин электр ва ҳоказо идоралар ўз ҳудудларини қараб чиқишади, столбаларни йиғиштиради.

Лекин бу уларнинг иши, деб, биз яна ўтиб кетавермаймизми?

Мутасадди ҳодимлар реал столбаларни олишади.

Агар биз ҳовлимиз ёнидаги симёғочни олишда улар жавобгарлигида камарбаста бўлиб ишласак, ёрдам берсак, кўнглимизда йиллар давомида ўрнашиб қолган нореал  столбаларнинг  ҳам маълум қисмини суғуриб ташлаган бўлармидик…

     Муаллиф:  Солижон Абдурахмонов

Мустақил журналист

Қорақалпоғистон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган 1014 дона дарахт аниқланди

Ўзбекистонда ёши 100 дан ошган дарахтларни аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича инвентаризация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли «метан-заправка» сотилди

Миллий хавфсизлик хизмати собиқ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг жиноий шериклари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳукми билан узоқ йилга жиноий жавобгарликка ...

Ер аҳолиси кексаймоқда ва шаҳарларга кўчиб ўтмоқда

Кекса кишиларнинг кўпайиб бориши шаҳар аҳолиси сонининг кескин ошишига сабаб бўлади, бу ўз навбатида турли оқибатларга олиб келиши мумкин, дейилади БМТнинг аҳолишунослик ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400