ИИВда сохталаштирмасдан жиноят иши ёзишни билишмайдими?

Туркиядан ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қайтганлар устидан ёзилган айблов хулосаси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозимларининг саводли ва адолатли ҳужжат расмийлаштиришлари борасида саволларни уйғотди.

Фото:GAZETA.UZ

5 сентябрь Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳамедовлар, Жўрабой Сотиболдиев устидан маҳкама бошланган.

Уччовлон Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбекистонликларнинг ватанга қайтишга қилган чақириқларига жавобан 2018 йил май ойида Туркиядан Тошкентга боришган, сўнг ҳибсга олинган эдилар.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи хабар тарқатишича, Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳамедовларни Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 223 – “чегарадан ноқонуний кириш, ноқонуний чиқиш” банди, 244-2 банди “диний экстремистик, сепаратистик, фундаментал ёки бошқа тақиқланган ташкилотни ташкил қилиш, раҳбарлик қилиш, аъзо бўлиш”да айбламоқдалар.

Жўрабой Сотиболдиевга “Жиҳодчилар” ва бошқа диний оқимларга аъзолик айблови ҳам илгари сурилган.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовнинг айтишича, айблов хулосасини Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти терговчиси тузган, Тергов департаменти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари томонидан “маъқулланган”, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари томонидан “тасдиқланган”.

Айблов хулосаси билан танишган Сурат Икромовнинг Би-би-сига айтишича, ушбу ҳужжатнинг сохталаштирилгани, тўқиб чиқарилгани яққол кўринади.

“Ушбу айблов хулосаси ҳам Ўзбекистонда сўнгги 20 йилда ёзиб чиқилган олдинги жиноят ишлари билан бир хил шаблонда ёзилган”, дейди Сурат Икромов.

Ушбу жиноят ишида ҳам 1995 йил августида Тошкент аэропорти биносига кирганидан кейин бедарак кетган таниқли уламо Абдували Қори Мирзаев, Швециядан бошпана топган ва 2012 йили суиқасд уюштирилган Обидхон Қори Назаров, мухолифатдаги “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати”нинг фаоллари, Ўзбекистон ҳукуматига ёқмаган қатор диний арбоблар, мухолифатчи ва фуқаролик жамияти аъзоларининг номи тилга олинган.

Ўзбекистонда худди шундай шаблонларга асосланган айблов хулосаларига таяниб сўнгги 20 йил мобайнида минглаб инсонлар ноҳақ, ҳатто бегуноҳ бўла туриб озодликдан маҳрум этилдилар, буни Президент Мирзиёевнинг ўзи ҳам бир неча марта эътироф этди.

Сўнгги икки йилда Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, адолатни қарор топтириш йўлида кўп ишларга қўл урилди.

Аммо, кўплаб таҳлилчилар фикрича, репрессив машина хизматини ўтаб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини адолатли иш юритишга ўргатиш осон бўлмайди.

Бунинг учун кўплаб сондаги айблов хулосаларининг қайта терговга юборилиши, судлар томонидан рад этилиши амалиёти кенг ёйилиши талаб қилинади.

 

Манба: BBCUZBEK

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғ туманида ака-укаларни ҳамқишлоқлари ўроқ билан уришди

2019 йил 5 июль куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 31 ёшли Э.Б. Сурнайтепа қишлоғидаги зовур олдида ўзаро жанжал туфайли ҳамқишлоқлари 27 ёшли М.К. ва унинг ...

Тошкентда мма нинг профессионал жангчиси муслим омонов ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди. «7news.uz»нинг  хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб ...

Тошкентда қирғизистонлик сохта ииб ходими қўлга олинди

Аввал судланган қирғизистонлик 26 ёшли киши Ўзбекистон фуқаросини 2 минг АҚШ доллари эвазига “органлар”га ишга жойлаштириб қўйишга ваъда берган. Бу ҳақда "UzNews.uz" нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400