Жанубий Суданда самолёт ҳалокатга учраб, камида 21 киши ҳалок бўлди

Жанубий Суданда самолёт ҳалокатга учради. Associated Press агентлиги маҳаллий ҳукумат вакилларига асосланган ҳолда хабар беришича, Жуба шаҳридан учган йўловчи самолёт кўлга қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлган.

Фото:Твиттер

Йироль шаҳри ахборот министри Табан Абеля Агеканинг сўзларига кўра, авиаҳалокатдан фақат 3 киши омон қолган, уларнинг икки нафари катта ёшли эркаклар ва бири 6 ёшли болакайдир.

Унинг қайд этишича, самолёт 19 нафар йўловчига мўлжалланганди. Ҳалокат вақтида самолётда қанча йўловчи ва экипажнинг неча нафар аъзоси бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Reuters агентлиги хабарига кўра, омон қолганларнинг бири италиялик шифокор бўлиб, у Жанубий Судандаги тижорий ташкилотлардан бирида ишлаган. Қайд этилишича, жароҳатланганлар айни вақтда Йироль шаҳрига етказилган, шифокор жарроҳлик столига ётқизилган.

Манба: Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дмитрий журавлев: польша россия билан уруш бошламоқчи

Польша Украинани демилитаризация қилиш ва давлатсизлаштириш бўйича махсус операцияга аралашишга тайёр, бироқ у АҚШ ва НАТОнинг қўллаб-қувватлашини хоҳлайди. Бу фикрни ...

Украина ҳукумати саакашвили номзодини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига тасдиқламади

Фото: DW Украина Вазирлар маҳкамаси Олий Раданинг Грузия собиқ президент Михаил Саакашвилини ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосарлигига номзод сифатида берган таклифини рад ...

Ироқ курдистонининг раҳбари ўз ваколатларини узайтирмайди

Ироқнинг Курд автоном тумани раҳбари Маъсуд Борзоний ўзининг президентлик муддатини узайтирмайди. У минтақавий парламентга ўз ваколатларини парламент ва ҳукумат ўртасида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400