Йўлдаги ўйлар

Журналист одам ўзи хаёлпараст бўларкан.  Қаерда бўлманг, биринчи имконият туғилиши билан хаёлга бериласиз. Масалан, юк  ташиш машиналари  инсон оғирини енгил қилиши тўғрисида. Ўзингиз ўйлаб кўринг,  бизнинг болалигимиз ўтган эллигинчи йилларнинг охири, олтмишинчи йилларнинг бошида одамларимиз катта машиналар ҳақида эмас, балки  эшак арава, от арава, туя арава ҳақида кўпроқ гапиришарди.

Энди эса “МАН”, “КАМАЗ” , ” ИСУЗИ” ва яна аллақандай маркалар ҳақида.

Қанча  ва қандай юкингиз бўлишига қарамасдан, истаган манзилингизга олиб бориб қўйишади. Қандай яхши!

Республика бўйлаб айланиб юрганим бир сафар пиёда бораётиб шундай хаёлларга берилиб кетибман   Бирдан хаёлим бўлинди, этим жимирлаб кетаёзди: олдимда каттагина чуқур кўринди. Агар тушиб кетгудек бўлсам, бировнинг ёрдамисиз чиқиб олишим амри маҳол.

Яна бетон кўприк устида бўлса, нималарим ва қандай лат ейишини тасаввур қилган бўлдим.

Фото:Солижон Абдураҳмонов

(Кимдир эҳтимол, кўприк манзилини кўрсатмабди , деяр.

Бу шарт эмасдир. Чунки, сизнинг маҳаллада бўлмаса, нариги маҳаллада шундай холат кўзга ташланар, эътибор қилсангиз).

Нечундир бирданига ўша олтмишинчи йиллар эсимга тушди: ахир от аравалар даврида кўприклар  бунақа тешилиб ётмасди.

Ҳаммаси техника тараққиётидан. Юқорида айтганим машиналар касофати бу!

Аммо нега биз замонавий машиналарда гердайиб  юрамиз-у , ўзимиз уларга лойиқмизми, деб  ўзимиздан, бир- биримиздан сўрамаймиз?

Агар ўша машиналарга  тил ато қилинса, улар  биринчи галда: кўприкларингни тузатсанглар-чи, демасмиди?

Тўғри,  кўп ҳаражат керак. Аммо биз ҳаражатларимизни ҳам назорат қилиш, ҳар бир сўмни биринчи навбатда зарур бўлган жойларга ишлатишга ўргандикми?

Неча  йиллардан бери Наврўз ва Мустақиллик хайрия ҳашарларига чиқамиз. Бундан нолимаймиз! Кўпчилигимиз қувонамиз ҳам. Чунки ушбу ҳашарлар миллат жипслигига, эртанги кунга ишонч руҳининг янаям чуқурроқ англашилишига ва сингишига хизмат қилади.

Лекин нега маҳалламизда , кўчамизда, қишлоқда ўзимиз яшаб турган жой учун долзарб бўлган муаммолар ечими учун ҳашарга чиқишни ўйлаб кўрмаймиз?

Кўприклар  муаммоси бунда фақат бир туртки, холос.

Узр, юқорида айтганим олтмишинчи йилларда кўприклар бунақа тешилиб ётмасди, деганимни тўғридан- тўғри тушунмасангиз: бузуларди ҳам , тешиларди ҳам.  Агар иш кичикроқ бўлса биринчи ўтаётган аравачи дурустлаб кетарди, каттароқ бўлса, бутун қишлоқ ҳашарга чиқарди.

Бунинг сабабини аниқ айтишим қийин, лекин   ўйлайман-ки, ўша давр одамларига маҳалла имомлари

Умарул Форуқ ўзининг ҳалифалик даврида айтган қуйидаги сўзларини тез-тез эслатиб турган бўлсалар керак:

“Аллоҳга қасам-ки, Фурот дарёси қирғоғида бирор  қўй ё эчки қоқилиб кетса, бу йўлни нега текислаб қўймаганимга Аллоҳ олдиди  сўрок-савол қилинишимдан қўрқаман”.

  Солижон Абдураҳмонов.

 Мустақил журналист, Қорақалпоғистон.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургдаги уй томидан ўзбекистонликнинг жасади топилди

2019 йилнинг 19 июль куни Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги уй томида Ўзбекистон фуқароси У.А.нинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош ...

Туркманистонлик ўзбек қизи киевдаги патон кўпригидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

Украинада ўз жонига қасд қилган туркманистонлик талаба таълим олган олий ўқув даргоҳи раҳбариятига нисбатан жиноий иш очилди. (more…)

Қозоғистонда тиланчилар эмас уларга пул бераётганларни жаримага тортиш таклифи илгари сурилди

2015 йилда Қозоғистон Маъмурий ҳудудий ҳуқуқбузарликлар кодексида тиланчилик учун жарима солишни кўзда тутувчи жазо киритилган. Бироқ, қонунчиликдаги бу ўзгариш ҳеч қандай ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400