Kun.uz Facebookка VPN орқали кириш йўлларини тушунтирди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишидаги узилишлар содир бўлиши ортидан Kun.uz сайтларга қўйилган тўсиқларни айланиб ўтиш бўйича йўриқнома эълон қилди.

VPN ҳимояланган боғланишдан фойдаланиш ёрдамида интернет-ресурслар билан алоқа ўрнатишга имконият беради. Kun.uzга кўра, бу технология “ҳар бир фойдаланувчи учун керак”. Нашр браузерлар ва телефонлар иловалари учун тегишли VPN мосламаларини ўрнатиш намуналарини келтиради.

Ўзбекистонда Фейсбук ижтимоий тармоғига кириш муаммоси сентябрь бошида пайдо бўлди. Кириш муаммолари шунингдек, АҚШ, Европа в Осиё мамлакатларида ҳам кузатилди. Facebook ижтимоий тармоғига киришдаги тўсиқлар техник муаммолар билан изоҳланди.

Кейинроқ Ўзбекистонда сервисга киришдаги қийинчиликлар ҳамон бартараф этилгани йўқлиги ҳақида хабарлар берилди, ваҳоланки 7 сентябрь куни Facebook ижтимоий тармоғига VPN ёрдамида кириш мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Худди шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати сайтларга тўсиқ қўйиш тартибини тасдиқлагани ҳақидаги хабар тарқалди. Хабар берилишича, тўсиқ қўйилиши мумкин бўлган ресурсларни махсус мониторинг маркази аниқлаб берадиган бўлди. Экстремистик ахборот ва миллий адоватни қўзғатувчи сайтлар шунақанги тақиқ остига олиниши мумкин.

Ҳолбуки, Ўзбекистон мамлакатда содир бўлётган воқеа ва янгиликлар бўйича муқобил ахборот тарқатувчи ресурсларга тўсиқ қўйишни бошлаганига анча йиллар бўлиб қолган.

Ўзбекистонда интернет фойдаланувчиларнинг сони 2017 йилда 30 фоизга ўсиб, деярли 20 млн кишини ташкил этди. Фейсбук ижтимоий тармоғига бир ойда кам деганда 720 минг киши кириб туради.

VPNдан фойдаланганлар жаримага тортилмаслиги августда айтилган эди.

 

Манба:Озодлик

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Комил алламжоновнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли лавозимидан кетган  

Кеча, 3 октябр куни Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари — президент матбуот котиби лавозимидан кетгани  ҳақида хабар берилган эди. ...

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда 2021 йилда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига хабар қилмоқда. Қайд этилишича, Марказий банк прогноз қилганидек, ...

 «тақиқ-тақиқ ўйини»

Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарнинг хорижда ишлашини чеклаш керакми? 23-26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммитида ...