УСТОЗИМ РАУФ ПАРФИ –ПАРФИЁНА ТУРКИСТОН

Рауф Парфи фазилатларининг чегараси йўқ эди. Ҳар доим бир нима ўйлаб топар эдилар. Уларнинг баъзилари  биринчи бор қўлланаётган бўлса ҳам ажаб эмас.

Суратда:Рауф Парфи, Шукрулло, Туроб Тўла, Аҳмад Аъзам

1991 йилнинг июл ойида Ғулом Фатҳиддин билан уйларига боргандик. Рауф ака қучоқ очиб кутиб олдилар:

  • О, айни муддао бўлди. Сизлар менга жуда керак эдингизлар.-дедилар

Маълум бўлишича, Рауф ака “Туркистон” номли ва шу мавзудаги шеърларни тўплаётган эканлар:

-Ҳабибулло Саид Ғани ва Ғуломжон,  сизнинг бир неча шеърларингизни қайта ишладим. Сарлавҳасини ўзгартириб баъзи жойларига қалам тегиздим.

Бизга китобларда ўзгартирган ўша шеърларини ўқиб бердилар ва:

-Зўр-а! –дедилар.

Биз маъқулладик. Кейин анча вақт ўз хоналарига кириб кетдилар ва чиқиб менга:

-Сизнинг ҳам “Туркистон” деган зўр шеърингиз бор экан,-дедилар ва  кўрсатдилар.

Бу аслида “Маҳактош” номли шеърий тўпламимдаги “Қалдирғочлар қайтганда” номли шеър бўлиб, Рауф ака шеър бошига алоҳида тўртлик қўшган ва айрим жойларини ўзгартиргандилар.

Кейин ҳаяжон билан тез гапира кетдилар:

-“Туркистон” деган шеърлар туркумини жамлаб “Туркистон” газетасида чиқара бошлаймиз. Зўр бўлади! Сизлар яна бир шеърларингизни кўздан кечириб чиқинглар- қайси бир шеърингизни  “Туркистон” деб ўзгартириш мумкин бўлар экан?

Биз бир неча шеърларимизни қайта ишлаб устозга кўрсатдик. Роса хурсанд бўлдилар. Китобчамни қайта кўриб чиқиб, “Отабек” номли шеъримни ҳам “Туркистон” деб ўзгартириб чиқдилар.

-“Туркистон” деган шеърларга танлов эълон қиламиз. Шу йўл билан бу мавзудаги энг яхши шеърни аниқлаймиз. Ҳали  бундай шеърлар роса кўпаяди!

Шу воқеа ҳам Рауф аканинг Туркистонга бўлган меҳрлари нақадар буюк бўлганини кўрсатиб турибди. Эсимда, Рауф ака Туркистонга –Аҳмад Яссавий зиёратига бориб келгач етти ой давомида ичкиликни ташлаган эдилар.

-Етти ойдан бери ичмаяпман!- деб фахр билан гапирардилар.

Биз эса у кишини гоҳо-гоҳо Туркистонга олиб боришимиз кераклигини ҳам ёдимиздан чиқарган эдик.

 

(Давомини ўқинг)

(Аввалги қисмини ўқинг)

Муаллиф: ЧОРШАМЪ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дастхат (шеър)

Гўзаллик, покликдан уялиб, қисилиб, қимтиниб турасан, қоп-қора деворга суяниб, ёп-ёруғ хаёллар сурасан. Илоҳам, тонг каби юзингга ҳирсланиб, ҳезланиб боқарлар, кўзларин ...

Юлдузли тунлар-64

2 Кобул дарёсининг бўйида Бобур эгачиси Хонзода бегим учун қурдирган Боғи Дилкушонинг кўк мармар кўшкида мавлоно Фазлиддин чўкка тушиб ўлтирибди. Ундан пастроқда мавлононинг ...

Усмон қўчқоров-ваҳима

ВАҲИМА Ҳар гал Бухорони кезганда чандон Ваҳмга тушаман тошларга боқиб. Манови — минора, манови — зиндон... Ва кимдир ортимдан қилади таъқиб. Қайроқи майдондан кираман Аркка — ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400