Мирзиёевдан ҳайфсан олган, Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Бахтиёр Абдусаматов

Хабарда  ёзилишича, Б.Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, махсус тадбир Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан ўтказилган. Юнусобод тумани ҳокими ушбу пуллар эвазига инвесторга ер майдони тақдим этишни ваъда қилган.

Пора билан ушланган воқеа иштирокчилари бир неча киши экани айтилмоқда.

Бахтиёр Абдусаматов 1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган.

Турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

У 2017 йилнинг 11 апрель кунида президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор чоғида ҳайфсан олган, бир ҳафта ўтиб, туман ҳокимлигига туширилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон бозорларида шакар қанчадан сотилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ҳудудларда шакар маҳсулотининг сотилиш нархлари кузатилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, минимал нарх Нукус ...

Гулнора каримованинг жияни акбар абдуллаевга тегишли йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди 

«E-IJRO AUKSION» электрон аукцион савдо майдончасида суд томонидан хатланган Паркент тумани Кумушкон қишлоғидаги нотурар кўчмас мулк объекти боғи очиқ аукционга қўйилди. Бу ...

Ўзбекистон сингапурчалик бўлолмайдими?

Ўзбекистонда ҳалигача газ ва чироқ муаммоси бор, кўчаларимиз сувга тўлган ёки чиқиндихонага айланган. Бир пайтлар Сингапур шундай хароб аҳволда эди. Аммо ҳозир у дунёнинг энг ...