Россияда автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишди

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган бирламчи маълумотга асосасн 2018 йилнинг 11 сентябрь куни соат 07:15 да (Москва вақти билан) Орловск вилояти Орловск тумани М-2 «Қирим» автойўлининг 322- километрида 403- маршрутда ҳаракатланаётган ПАЗ русумли автобуси (О 66 КУ 57 RUS) билан Nexia русумли енгил автомобилининг (В 120 ВА 116 RUS) тўқнашуви содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ хабар қилди.

Фото: go57.ru

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида Nexia автомобилида бўлган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафари турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Россия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, енгил автомобиль ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган.

Ҳалок бўлганлар:

  • Рахмонов Мохмирза Оймирзаевич (1986 й. т.) — Андижон вилояти Избоскан тумани Гулистон Чек кўчаси 25-уй манзилида истиқомат қилган;
  • Газиева Маликахон Хабибулаевна (1983 й. т.) — Андижон ш., Қўшариқ мавзеси-91 манзилида яшаган.

Жабрланувчи (ҳайдовчи):

Ўринбоев Комолиддин Муклименович (1989 й. т.) — Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Оқ эчки кўчасида истиқомат қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қозоғистон билан биргаликда электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Инновацион ривожланиш вазирлигида “E-Line Kazakhstan” компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари Ойбек Норинбоев ва ...

Зеленский: мустақиллигимиз учун россия билан ўн йил бўлса ҳам кураша оламиз

Украина Россия билан 10 йил кураша оладиган даражада кучли. Бу ҳақда Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. «Биз ўзимизникини қайтариб олиш учун ...

Ўзбекистондаги вазирлар, депутатлар ва ҳокимлар қанча ойлик олишади?

Молия вазирлиги депутатлар, ҳокимлар, вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг ўртача ойлик маошлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилди, деб хабар берди «Газета.uz». ...