АҚШ хитойлик мусулмонларни санкциялар ёрдамида ҳимоя қилишни режалаштирмоқда

АҚШ Шинжон-Уйғур мухтор туманида мусулмон уйғурларга нисбатан рўй бераётган босим туфайли Хитойга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда давлат котиби Майк Помпеонинг ёрдамчиси маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва тегишли чоралар кўришга тайёр турибди.

Оқ уйда бир неча ойдан бери санкциялар муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги этник озчилик муаммосига етарлича эътибор бермаганлиги қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда уйғурлар учун «қайта тарбиялаш лагерлари» борлиги маълум қилинганди.

The New York Times газетаси Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида миллионга яқин этник уйғурлар мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш лагерларида» қолаётган бўлишлари мумкинлиги ҳақида ёзган. Хабар қилинишича, Хитой ҳукумати уларни Хитой тили, қонунларини ўрганиш ва иш кўникмаларига эга бўлишга мажбурламоқда; ушбу лагерларда бўлишнинг асосий мақсади «одамларнинг ўзгариши», деб аталган.

Бундан аввал эса Хитой хорижда яшовчи уйғурларни қўрқитаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Хитой бошқа давлатларда, шу жумладан, Америка Қўшма Штатларида яшайдиган мусулмонлар фуқароларини доимо кузатиб бормоқда.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоқларчалик бўла олмадик!

Қарши шаҳридаги авто-мактабни С категория ҳайдовчиликка ўқув курсини тамомладим. Ўша ернинг ўзидаги ГАИ дан имтиҳон ўтақолай десам, МУМКИНМАСМИШ. Ҳар ким ўзи доимий яшаётган ...

Умида бердиалиеванинг ноласи барчамизнинг ноламиздир

Ўтган чорак аср давомида Ўзбекистондаги жами ташкилоту муассасалар, жумладан, жойлардаги ҳокимият, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, суд, прокуратура идоралари ўз ...

Ўзбек блогери пости остидаги шарҳларни ўчиришга мажбур бўлади

Ўзбекистон Адлия вазирлиги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ (ушбу талаблар блогерга ҳам таалуқли) веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан қуйидаги мақсадларда ...