Бектемир туманида носвой тайёрлаш бўйича яширин цех фаолият кўрсатаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИББ сайтида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, цехни шу туманда яшовчи 36 ёшли М.И. ўз уйида ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектумир тумани прокуратураси ҳузуридаги департамент томонидан ЖКнинг, тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.