ТВда танқид қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари лавҳа муаллифларини судга бермоқчи

“Ўзбекистон 24” каналида эфирга узатилган кўрсатувда танқид қилинган Тошкент шаҳридаги 110-мактабнинг директори юз берган ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлигига шикоят қилмоқчи. Лавҳада кўрсатилган ўқувчиларнинг ота-оналари эса “Ўзбекистон 24”ни судга бермоқчи. Бу ҳақда “Turon 24” манбаси хабар бермоқда.

Халқаро пресс-клубнинг “Ўзбекистон 24” каналида эфирга узатилган навбатдаги сессиясида пойтахтдаги бир қатор мактабларда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг формаси талабга жавоб бермаслиги ҳақида сўз боради. Лавҳада калта юбка кийган, соч ўстирган, юзларини бўяган ўқувчилар билан бирга ўқитувчилар ҳам танқид қилинган, бироқ уларнинг юзлари кўрганлар танимас даражада хиралаштирилмаган, яъни айбсизлик презумпциясига амал қилинмаган.

Мавзкур лавҳа ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Бу ҳақда фикр билдирганларнинг аксарияти журналистларнинг хатти-ҳаракатларини кескин қоралаган, бундай лавҳани эфирга узатгани учун телеканал раҳбариятини инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблаган.

“Turon 24″га маълум қилишларича, “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган лавҳа Халқаро пресс клуб томонидан тайёрланган бўлиб, бунинг телеканалга алоқаси йўқ.

Эслатиб ўтамиз, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Facebook”даги саҳифасида “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган лавҳага ўз муносабатини билдириб ўтган эди. “Этикага кўра, агар телевидение орқали шахс розилигисиз бирор киши салбий образда намойиш этилса, уларни кимдир таниб қолмаслиги учун юзларини ёпиш керак бўлади. Тараққийлашган жамиятда шахсни оммавий таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмайди, айниқса болаларни! Умид қиламанки, келажакда ҳурматли журналистларимиз бундай муҳим деталларни ҳисобга олишади”, – деган эди халқ таълими вазири.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...

Қаршида аёл шифокор калтакланди

Жорий йил 16 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали тез тиббий ёрдам станцияси Call-марказига қўнғироқ қилган фуқаро Ш. Г.ҳушидан кетгани ...

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...