«Бирдамлик»чиларга навбатдаги босим

«Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати навбатдаги Қурултойини ўтказиш арафасида бўлган айни бир пайтда Ҳаракатнинг вилоятлардаги ва пойтахтдаги фаолларига ҳар хил босимлар ўтказиш ишлари, уларни яширин тарзда кузатиш, жойлардаги «қулоқ»ларни ишга солиш «амалиёт»лари бошланди. Бугун худди шундай «саъй-ҳаракатлар» Ҳаракатимизнинг Самарқанд вилоятида яшовчи фаоли ва Тошкент шаҳрида яшовчи фаоли билан рўй берди. Самарқанд вилоятида яшовчи фаолимизга ўзи яшайдиган туман ИИБ бўлими қошидаги Терроризмга қарши кураш бўлимида ишлайдиган Сардор исмли ходими қўнғироқ қилиб, суҳбатга чақирган. Суҳбат давомида ундан «Бирдамлик»нинг бошқа аъзолари ҳақида маълумотлар сўраган. Терроризмга қарши кураш бўлими ходими фаолимизга «Бирдамлик» ХДҲ ҳақида салбий тушунча бериш билан чекланиб қолмасдан, «Бирдамлик»дан кетиши, фарзандларнинг тинчлигини ўйлаб иш тутиши, «Бирдамлик» ХДҲнинг Тошкентда бўлиб турадиган йиғилишларига бормаслик бўйича «маслаҳатлар» берган. Бундан ташқари, ИИБ ходими фаолимизга Самарқанд вилоятидаги мутасаддиларнинг «Бирдамлик»ка қўшилмасин, деган билдиргиларини етказиб фаолимизни огоҳлантирган. Шунингдек, бугун кун давомида Тошкентдаги фаолларимиздан бирининг уй телефонига ҳам номаълум кимсалар фаолимизнинг қаерда ишлаши, қандай ишлар билан машғул бўлиши, фарзандлари қайси таълим-тарбия муассасасига бориши, фаолимизнинг айни пайтда қаердалиги ҳақида сўраб такрор ва такрор телефон қилган. Энг хавотирлиси, суриштирувчилар шахсини аниқламаган. Ҳолбуки, «Бирдамлик» ХДҲ фаолият бошлаган илк кундан то бугунга қадар нозўравон кураш усулини танлаган. Давлатга хавф хатар солиш, мамлакатни поракандага айлантириш ва унинг аҳолисини бузғунчи ғоялар билан чалғитиш «Бирдамлик» ХДҲ учун томомила ёт унсур. «Бирдамлик» ХДҲнинг асосий мақсади навбатдаги Парламент ва Президент сайловларида иштирок этиш, Ӯзбекистонни фаровон ва мулкдорликка асосланган жамият сифатида кўришдан иборат.

«Бирдамлик» ХДҲнинг матбуот хизмати

 

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400