UzCard ҳамон ишламаяпти. Миллионлаб ўзбекистонликлар харид қобилиятидан маҳрумлигича қолмоқда

16 сентябрь, соат 12:30 ҳолатига кўра, UzCard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда. Тизим серверларида 15 сентябрь куни соат 18:52да жиддий хато юзага келганди ва бу муаммо 18 соатга яқин вақт ўтиб ҳам бартараф этилмади.

Иккинчи кундирки, савдо шохобчалари терминал бўйича тўловларни қабул қилмай қўйган, карточка орқали онлайн товар ва хизматларни сотиб олиш, PayMe ёки Click орқали ҳам тўлов қилишнинг имкони бўлмаяпти. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан Ўзбекистондаги савдоларга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

Айни вақтда муаммо сабаби айтилмаяпти, муаммо қачон ечилиб, пластик карталар ишлай бошлаши ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмаяпти.

Ижтимоий тармоқда бу соҳадаги монополия кескин норозилик уйғотмоқда.

Маълумот учун, UzCard тизими Ягона умумреспублика процессинг марказига тегишли бўлиб, мамлакатнинг барча банклари сўм пластик карталари фаолиятини бошқаради.

UzCard тизимида 15 сентябрь куни соат 18:52дан бошлаб носозликлар кузатилмоқда – POS, Э-POS терминаллар ва АТМ қурилмалар процессинг маркази билан улана олмаяпти, шу сабаб пластик карта эгалари тўловларни амалга ошира олишмаяпти.

UzCard юзага келган «вақтинчалик ноқулайликлар» учун узр сўраб, компания мутахассислари носозликларни бартараф этиш учун қўлидан келган барча чораларни ишга солаётганини маълум қилганди.

Статистик маълумотларга кўра, 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, муомаладаги банк пластик карталари сони – 18 миллион 26 минг 562та, терминаллар сони 243 минг 236та, банкомат ва инфокиосклар сони эса 6279тани ташкил этган. 2018 йил январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар 39 трлн 278 млрд сўмдан ортиқ бўлган. Бир кунда республика бўйича ўртача 164 млрд.сўм терминал тушумлари амалга оширилади.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида пастлади

Henley & Partners компанияси турли мамлакатлар фуқаролари учун ҳаракатланиш эркинлиги даражасини кўрсатадиган паспортлар рейтингини янгилади, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри. ...

«аҳмадбой» иши бўйича яна бир жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан ...

Телевизорни ҳаддан зиёда кўриш ракга чалиниш ҳавфини юқорилатади

Америкалик онкологлар ойнаижаҳонни кўп кўриш ўрта ёшли инсонларга ҳавфли шишни ривожланишига сабабчи бўлишини аниқлаган бу ҳақда хорижий нашрлар ёзмоқда. Иллюстратив фото ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400